UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  0 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  6 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  3 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  14 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  13 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  5 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  13 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  15

"Оқ-тепа" жамоасига испаниялик мутахассис келмоқда Янгиликлар

"Оқ-тепа" жамоасига испаниялик мутахассис келмоқда

Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган "Оқ-тепа" жамоаси яна бир янги лойиҳага қўл урди.

Испаниялик мутахассис Серхио Мариангели "Оқ-тепа" жамоасида маслаҳатчи мураббий сифатида иш бошлаши кутилмоқда. У ўзининг катта тажрибаси билан жамоа раҳбари Алишер Шоғуломовга бевосита яқиндан кўмаклашади ва маслаҳат, тавсияларини бериб боради. Бундан кўзланган асосий мақсад нафақат клубни янги даражага олиб чиқиш, балки Про лига нуфузини ҳам кучайтиришдир. Бундай лойиҳа Про лига тарихида илк маротаба амалга оширилаётганини ҳам айтиб ўтиш жоиз.

Маълумот ўрнида Серхио Мариангели 2015-2017 йилларда Экваториал Гвинея терма жамоасида бош мураббий Эстебан Беккерга ассистентлик қилган ҳамда 2015 йилги Африка Миллатлар кубогида ярим финал босқичигача олиб бориб қитъанинг кучли тўрт жамоаси қаторидан жой олишида катта ҳисса қўшган.

Мариангели фаолияти давомида мураббий сифатида 2014-2015 йилларда Испания чемпионатининг биринчи лигаси вакили "Эскуела Футбол Алуче" жамоасида бош мураббий, 2016-2017 йилларда Мадрид ёшлар жамоаси бўлмиш "Юнион Депортива Трес Сантос" клубида, 2017 йилдан бугунги кунгача эса Мадрид лигасининг "Иглесиас Ла Вид" клубида фаолият юритиб келмоқда. 2019 йилда УЕФА Про лицензиясини қўлга киритган. "Реал Мадрид", "Атлетико Мадрид" клубларида малака оширган шунингдек АПЛ иштирокчиси "Лидс" клуби бош мураббийи Марсело Бьелса қўл остида амалиёт ўтаган. Унинг акаси Андрес Мариангели ҳозирда Вальтер Пандиани билан БАА иккинчи лигаси вакили "Дибба ФК" жамоасида иш олиб бормоқда.

Серхио Мариангели келаётган ҳафтада юртимизга ташриф буюради ва "Оқ-тепа" клубида иш бошлайди.




Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика