UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди  0 17:40Обамеянг Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин эди, бироқ...  0 17:22Магуайр 4 та клуб таклифини рад этди  1 16:53"Барселона" "Реал"га қарши: "Эл Класико" санаси ва вақти эълон қилинди  0 16:26Реднапп: "Артета жуда катта хатога йўл қўйди"  1 15:59Бернарду Силва Суперкубок финалида "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди  2 15:33Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси даври ўзгарди  4 15:17Гвинея 1976 йилги Африка чемпиони унвонини қайтариб беришни талаб қилмоқда  8 14:49Неймар Жаҳон чемпионатидан четда қолиши мумкин: Бразилия терма жамоасида ички можаро  3 14:21Артета: "Хатолар — футболнинг бир қисми"  3 13:52Расман: Пайет фаолиятини якунлади  5 13:24"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга шубҳа билан қарамоқда  2 12:57Расман: "Каттақўрғон" Грузия чемпиони трансферини эълон қилди  4 12:28Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди  3 12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилига 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  4

"Оқ-тепа": "Ғалабасиз серия ниҳоясига етди" Янгиликлар

"Оқ-тепа": "Ғалабасиз серия ниҳоясига етди"

Кеча мамлакатимизнинг бир қатор шаҳарларида Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларининг 2-босқич 6-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
2-турда лига етакчиси “Машъал”ни мағлубиятга учратган жамоамиз омадсизлик гирдобига тушиб қолган эди. Даставвал сафарда “Хоразм”га имкониятни бой берган вакилларимиз кейин “Орол” билан дуранг ўйнади. Сўнг ўз уйимизда “Шердор”га ҳам ютқазиб қўйдик. Уч ўйинга чўзилган омадсиз серия бугун барҳам топди.

Косоннинг “Аланга” жамоасини қабул қилган “Оқ-тепа” 3:1 ҳисобида ғалаба нашидасини сурди. Ҳисоб биринчи бўлим охирида майдон эгалари томонидан очилди. Мезбонлар сардори Зокир Мирзааҳмедов 30 метрлардан дарвозани нишонга олиб, “Оқ-тепа”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Танаффусдан кейин учрашув янада қизиқарли тус олди. Меҳмонлар бир қатор имкониятларга эга бўлган бўлса-да, биттагина вазиятни голга айлантиришди. Аксинча, футболчиларимиз косонликлар дарвозасини икки дақиқа ичида икки бор ишғол қилиб, амалда ўйин тақдирини ҳал қилишди.
 
Дастлаб захирадан майдонга тушган Хислат Усмонов жарима майдони ичида шериклари ривожлантирган ҳужумга якуний нуқта қўйди. Ярим ҳимоячининг жарима майдонининг ўнг тарафидан дарвозанинг узоқ бурчагига йўллаган охиста зарбасини Жавоҳир Илёсов қайтара олмади. Орадан икки дақиқа ўтиб, Бобур Абдураҳмонов ўзига хос рейд уюштирди. Жарима майдонига қадар бир нечта ҳимоячиларни ортда қолдирган Бобур ажойиб зарба билан ҳисобни 3:0 кўриниш олишини таъминлади. Юқорида таъкидлаганимиздек, меҳмонлар вакилларимизнинг уч голига бир тўп билан жавоб қайтаришди. Шоҳжаҳон Қиличев Валерий Карпенконинг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни биттага қисқартирди. Қолганига меҳмонларнинг кучи ҳам, вақти ҳам етмади.
 

“ОҚ-ТЕПА” – “АЛАНГА” – 3:1 (1:0)
6 cентябрь. Тошкент. "Оқ-тепа" стадиони
Бош ҳакам:
Шерзод Қосимов (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Сервер Еремеев (Тошкент), Бахтиёр Жапарқулов (Тошкент).
Захирадаги ҳакам: Олим Абдувосилов (Тошкент).
Назоратчи: Олег Рубаков (Тошкент).

“Оқ-тепа”: Валерий Карпенко, Вадим Любинский (Маъруф Зокиржонов, 82), Шавкат Раимқулов, Алишер Алимов, Андрей Шашков, Никита Павленко (Хислат Усмонов, 52), Бобур Абдураҳмонов, Вадим Ничунаев, Маъруф Аҳмаджонов (Рафаэль Абдураҳмонов, 81), Сардор Хуршидов (Хушнуд Маматов, 58), Зокир Мирзааҳмедов (Илҳом Ражабов, 75).

“Аланга”: Жавоҳир Илёсов, Фахриддин Холмуродов, Темур Бекчонов (Равшан Нарзуллаев, 56), Шоҳруҳ Достонов (Марадона Сафаров, 73), Шоҳжаҳон Қиличев, Аслиддин Лутфуллаев (Акмалий Раҳимзода, 70), Адҳам Нормуҳамедов (Хуршид Суюнов, 63), Зуҳриддин Камолов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Сардор Абдураимов, Отабек Мелиев.

Голлар: Зокир Мирзааҳмедов, 40 – 1:0. Хислат Усмонов, 68 – 2:0. Бобур Абдураҳмонов, 70 – 3:0. Шоҳжаҳон Қиличев, 74 – 3:1.

Огоҳлантиришлар: Адҳам Нормуҳамедов, 44. Валерий Карпенко, 61.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика