"Оқ-тепа": Эртага "Нурафшон" билан ўйин

Narzulla Saydullayev
20 апр 2016, 15:15
Эртага Ўзбекистон Биринчилигида 4-тур ўйинларига якун ясалади.

Турнинг навбатдаги учрашувида "Оқ-тепа" Бухоронинг "Нурафшон" жамоасини қабул қилади. Мазкур рақиблар биринчи лигада илк бор тўқнаш келишмоқда. Айтиш керак, рақиб лиганинг бу йилги дебютанти бўлса-да, 3 турдан кейин пешқадам бўлиб турибди. Қолаверса, Ўзбекистон Биринчилигида мағлубиятга учрамаган икки клубнинг биридир. Шу боис эртангги беллашув қизиқарли ўтишини тахмин қилиш қийин эмас.

ЎЗБЕКИСТОН БИРИНЧИЛИГИ - 2016
ОҚ-ТЕПА - НУРАФШОН
21 апрель. Тошкент. "Оқ-тепа" стадиони. 16:00
Бош ҳакам:
Игорь Худайдотов (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Рустам Толибжонов (Фарғона), Аброр Жўрахонов (Андижон).
Назоратчи: Константин Смирнов (Қарши).

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: oq-tepa.uz