UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  5 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  7 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  6 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  10 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  25 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  7 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26

"Оқ-тепа” - “Аланга” учрашувидан кейинги фикрлар Янгиликлар

"Оқ-тепа” - “Аланга” учрашувидан кейинги фикрлар

Биринчи лига иккинчи босқич 6-турида “Оқ-тепа” ўз майдонида “Аланга”ни қабул қилиб ғалабага эришди.
“Оқ-тепа” – “Аланга” учрашуви якунлангач майдон эгалари бош мураббийи Александр Токовнинг беллашув ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

– Аввалги учрашувларга нисбатан бугун яхшироқ ўйин намойиш қилдик. Айниқса, вазиятлардан фойдаланиш борасида коэффициентимиз ошди. Тўғри, “Аланга” дарвозаси олдида яратилган барча хавфли ҳужумларни голга айлантирганимиз йўқ, аммо олдинги беллашувларда бўлгани сингани ҳаммасини кўкка ҳам совурмадик. Бугунги ғалаба футболчиларнинг руҳий тайёргарлиги ҳамда иштиёқи эвазига қўлга киритилди деб ҳисоблайман.

“Оқ-тепа” – “Аланга” учрашуви якунлангач меҳмонлар устози Дилшод Андаевнинг беллашув ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

– Бугун меҳмонда ғалаба қозониш учун етарли имкониятларга эга бўлдик. Аммо вазиятлардан фойдалана олмадик. Оқибатда мағлубиятга учрадик. Ваҳоланки, бугун ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилгандик.

Шогирдларим сунъий чимда доимий равишда ўйнаб юрмагани боис, майдонга мослашишимиз ҳам бироз қийин кечди. Мағлубиятимизга бу ҳам қайсидир маънода сабаб бўлди. “Оқ-тепа” ўз майдонида унча-бунча рақибга очко бермаслигини билардим, лекин айтишим мумкин, бугун биз мезбонларга нисбатан яхшироқ ўйин намойиш қилдик. Бироқ ўзимизнинг хатолар сабабли ютқаздик.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика