UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:11Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург". Таркиблар маълум  4 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  1 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  1 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  3 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  7 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  11 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  17

"Оқ-тепа" - АГМК: превью Янгиликлар

"Оқ-тепа" - АГМК: превью

Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасида АГМК Тошкентнинг "Оқ-тепа" клубига қарши ўйнайди.

Мазкур ўйин аввал режалаштирилганидек Тошкентдаги ТТМЙИ стадиони эмас, балки Тошкент вилоятида жойлашган собиқ "Политотдел", ҳозирги "Дўстлик" ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Про-лигасида иштирок этадиган "Оқ-тепа" жамоаси илк маротаба АГМК билан тўқнаш келмоқда. Бу жамоани собиқ футболчи, ҳозирда мураббийлик қилаётган Алишер Шоғуломов бошқариб бормоқда. Айни пайтда бўлажак рақибимиз Ўзбекистон Про-лига Ада 23 очко тўплаган ҳолда 6-ўринда бормоқда. 

Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК жамоаси бугун ўйин олдидан расмий машғулотини Қибрайдаги марказий стадионда ўтказди. "Пахтакор"га қарши ўйинни жароҳати туфайли ўтказиб юборган жамоамиз тўпурари Зафар Полвонов яна сафга қайтган ва умумий гуруҳ билан шуғулланмоқда. 

Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасидаги рақибимиз "Оқ-тепа"га қарши илк расмий ўйинимизни ўтказамиз. Бунга қадар ушбу жамоалар ўзаро дуч келишмаган. "Оқ-тепа" - АГМК учрашувини ёш ҳакам Акобир Шукуруллаев бошқариб боради. Ўйин Тошкент вилоятидаги "Дўстлик" стадионида соат 17:00да бошланади.


Coca-Cola Ўзбекистон кубоги, чорак финал.

21 август, чоршанба

17:00 «ОҚ-ТЕПА» - АГМК

Тошкент вилояти, "Дўстлик" стадиони.

Ҳакамлар: Акобир Шукуруллаев, Аваз Абдуллаев, Ҳусниддин Баҳодиров, Раҳимбек Каримов

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов

Комиссар: Бекзод Арипов

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика