

Ушбу рўйхат xG модели асосида тузилди.
Демак, биринчи ўринда "Кристал Пэлас" дарвозабони Висенте Гуаита 9,6 кўрсаткич билан қайд этилди. Иккинчи қатор эса "Ньюкасл" посбони Мартин Дубравкага насиб қилди - 8,7. Кучли учлик "Ювентус" посбони Войцех Шенсни томонидан 7,4 кўрсаткичи билан ёпиб берилди.
Тўртинчи ўринни ажойиб мавсумни ўтказаётган "Шеффилд Юнайтед" дарвозабони Дин Хендерсон эгаллади, 7,2. Топ-5 ўрин эса "Ницца" дарвозабони Вальтер Бенитес якунлаб берган - 7,0.



