UZ

Сўнгги янгиликлар

17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  0 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  2 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  5 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  1 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   5 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  10 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  31 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  3 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0

Онананинг МЮдаги муаммолари: ЧЛдаги муваффақиятсизлик, АПЛдаги ёрқин ўйин (мутолаа учун) Янгиликлар

Онананинг МЮдаги муаммолари: ЧЛдаги муваффақиятсизлик, АПЛдаги ёрқин ўйин (мутолаа учун)

Камерунликнинг "Олд Траффорд"даги ғалати фаолияти ҳақида гаплашамиз.

Андре Онана ўтган ёз "Манчестер Юнайтед"нинг учинчи энг қиммат трансфери бўлди. МЮ 27 ёшли дарвозабон учун "Интер"га 50 млн евро тўлади. Давид Де Хеа ўтган мавсум якунларига кўра Премьер-лиганинг энг яхши дарвозабони номига лойиқ кўрилди, аммо барибир бош мураббий Эрик тен Хагга тўғри келмади. Мутахассис оёқ билан яхши ўйнайдиган дарвозабонни хоҳлади ва камерунлик билан шартнома имзолашни талаб қилди. У эса ўзини "Интер"да ёмон кўрсатмаганди.

Онана ўтган мавсум вақти-вақти билан ўз ўрнини Самир Хандановичга бўшатиб берган ҳолда А Серияда 24та ўйинда иштирок этди. Дарвозабоннинг "қуруқ" сериялари сони унча юқори эмасди – 33,3%. Шу билан бирга, футболчи жамоасига Чемпионлар лигаси финалига қадар боришга ёрдам берди. Камерунлик ЧЛ доирасидаги барча 13 ўйинда ҳаракат қилди, улардан саккизтасида эса дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. У "Милан"га қарши ҳар икки ярим финал ўйинида тўп ўтказмади ва плей-оффда "Порту"га қарши ўйинларда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Аммо, бу Чемпионлар лигасида умуман бошқа ўйинчидек тасаввур уйғотмоқда.



Онана ЧЛда жуда ёмон иштирок этмоқда. Олдинги ўзига ишончдан асар ҳам қолмаган. МЮ Чемпионлар лигасидаги 5та ўйинда 14та тўп ўтказиб юборди. Ундан кўпроқ фақатгина "Антверпен" ўтказган. Шу билан бирга, "Юнайтед"нинг гуруҳи унчалик қийин эмасди. "Бавария" аввалдан фаворит эди, аммо манкунианлар ўзлари учун 2-ўринни анча олдин банд қилишлари керак эди. Аммо, улар сўнгги, аниқроғи 4-ўринда жойлашишган ва эндиликда ҳаммаси ҳам уларга боғлиқмас. Тен Хаг жамоаси гуруҳдан чиқиш учун мюнхенликларни енгиши ва "Копенгаген" – "Галатасарой" ўйинидаги дурангга умид қилишлари керак.

ЧЛдаги ўтказиб юборилган барча голларда ҳам Онананинг айби йўқ, аммо у муҳим паллаларда "қовун туширди". Гап ҳамма таҳлил қилган "Галатасарой"га қарши ўйин ҳақида кетмоқда. МЮ дарвозабони Хаким Зиешнинг зарбаларидан сўнг "шерлар"нинг ўйинга қайтишига ёрдам берди. Баҳс дуранг билан якунланди – 3:3. Эътиборга молик жиҳати шуки "Юнайтед" Чемпионлар лигасидаги фақат битта ўйинда тўп ўтказмади ("Копенгаген"га қарши минимал ғалаба). МЮ қолган тўртта баҳсда камида 3та тўп ўтказди.

Онана ЧЛда 2018 йилдан бери голга олиб келган 7та хатога йўл қўйди – бу дарвозабонлар ичида бу даврдаги энг ёмон кўрсаткич. Иккинчи ўринда анча пастроқда "Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер кетмоқда, у 5 йил ичида 3та голга олиб келадиган хато қилган. Камерунлик жорий Чемпионлар лигасида xG (expected goals) бўйича 11-12та гол ўтказиши керак эди. Аммо, у ўз дарвозасидан 14та тўп олиб чиққан, бу эса кутилган натижадан 2-3тага кўп. XG бўйича "Антверпен" дарвозабони Жан Бютенинг натижалари энг ёмон (-3,59 гол).



Шу билан биргаликда Онана Премьер-лигада бошқача ўйнайди. У кўп ҳолатларда жамоасини қутқаради. МЮ АПЛда ҳозирда 17та гол ўтказди ("Ман Сити"дан 1тага кўп) – бу лигадаги бешинчи натижа. Жадвалда юқорироқда жойлашган "Тоттенхэм" ва "Астон Вилла" кўпроқ ўтказишган. Бундан ташқари, камерунлик сэйвлар сони (54) бўйича Премьер-Лиганинг энг яхши дарвозабонлари учлигига киради. Ундан кўпроқ сэйвлар фақатгина Бернд Лено ("Фулхэм", 60) ва Уэсли Фодерингем ("Шеффилд Юнайтед", 67)га тегишли.

У шунингдек "қуруқ" ўйинлар (5) бўйича АПЛдаги энг яхши уч дарвозабондан биридир. Ундан кўпроқ "қуруқ" ўйинлар фақатгина "Ньюкасл"дан Ник Поупда (6). Барчаси камерунликнинг Англиядаги ишлари Европа ареналаридан кўра яхшироқ кетаётганини кўрсатмоқда. Онана Премьер-лигада ўйин давомида ўртача 0,28та голга йўл қўймайди. Бу АПЛда Нето ("Борнмут", 0,32) ва Томас Камински ("Лутон", 0,48)дан кейинги учинчи кўрсаткич. МЮ посбони барча муҳим кўрсаткичлар бўйича Премьер-лигада энг яхшилар орасида. Шу билан бирга, у Чемпионлар лигасида энг ёмонлардан. Футболчининг етарлича тажрибаси борлигини ҳисобга олганда ғалати ҳолат.

Онананинг АПЛ ва ЧЛдаги статистикаси – умуман турли нарсалар. Дарвозабон Англияда бир ўйинда ўртача 1,23та гол, Европада эса 2,8та ўтказиб юборади. У Премьер-лигада 90 дақиқада 0,28та голни бартараф қилади, Чемпионлар лигасида эса бу кўрсаткич минус (-0,48). Сэйвлар сони бўйича устунлик ҳам АПЛ томонида (3,92/3,60). Яна бир кўрсаткич бор. Онана Премьер-лигада ҳали бирор марта голга олиб келадиган хато қилмади. У бу кўрсаткич бўйича АПЛдаги энг зўри. Камерунлик шу билан бирга ЧЛ доирасида ўйинда ўртача 0,8та голли хато қилган ҳолда энг ёмонларидандир.



Футболчининг "Олд Траффорд"даги фаолияти ҳозирча жуда ностабил кетмоқда. Онана "Интер"да Чемпионлар лигаси учун жамоанинг таянч бўлганди. Бу эса МЮ у билан шартнома имзолашининг сабабларидан эди. Ишончли дарвозабонга эга бўлиш ЧЛдаги муваффақият учун жуда муҳим, аммо дарвозабон учун ҳам, жамоа учун ҳам еврокубоклардаги ишлар ёмон кетмоқда. АПЛда дарвозабонга жамоа панд бермоқда, Чемпионлар лигасида эса акси. Манкунианларда ҳалигача бирор бир чизиқда баланс йўқ. Дарвозабоннинг ўзига бўлган ишончини нимадир тўлдириши мумкин эди, аммо камерунлик турли мусобақаларда умуман турлича кўринмоқда ва шу сабаб танқидларга учрамоқда.

Ҳеч нарсага қарамай Онана тен Хаг учун биринчи рақам ҳисобланади. Гап фақат мутахассиснинг гапларида эмас. Нидерландиялик ўтган ёзда "Фенербахче"дан 5 млн евро эвазига харид қилинган туркиялик дарвозабон Алтай Байиндирга умуман ишонмайдиганга ўхшайди. Тен Хаг жорий мавсум иккинчи дарвозабонни умуман, ҳатто Лига кубогида ҳам майдонга туширмади. Балки вазият Онана Африка кубогига борганда ўзгарар, аммо камерунликнинг асосий таркибдаги ўрнини йўқотиши қийин масала. МЮ устози ўзи олдин ишлаган ўйинчиларга жуда ҳам ишонмоқда ва бу рақобатда унчалик яхши кўринмаслиги мумкин. Аммо, футболда барчаси тез рўй беради. Битта ўйин вазиятни ўзгартириш учун етарли бўлиши мумкин.


P.S. - мақолада МЮ - "Челси" ўйинига қадар бўлган статистикалар келтирилган.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика