UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Онана 24 соат ичида иккита ўйин ўтказадими? Янгиликлар

Онана 24 соат ичида иккита ўйин ўтказадими?

"Манчестер Юнайтед" ақл бовар қилмас режага эга.

Андре Онана яқинлашиб келаётган Африка Миллатлар Кубогига учиб кетади. Шу билан бирга, "Манчестер Юнайтед" ўз дарвозабони хизматларидан максимал фойдаланиш ниятида.

Африка Миллатлар Кубоги мусобақаси 13 январь куни бошланади. Кот-д'Ивуардаги мусобақа февраль ойининг ўрталарига қадар давом этади.

Унда Англия Премьер-лигасининг бир қанча футболчилари иштирок этади. Улардан бири Камерун вакили Андре Онана.

Бироқ "Манчестер Юнайтед" ўз дарвозабони хизматидан воз кечмоқчи эмас ва уни терма ихтиёрига сўнгги лаҳзада жўнатмоқчи. Шундай қилиб, дарвозабон, агар кутилмаган ҳеч нарса содир бўлмаса, 24 соат ичида иккита ўйин ўтказади...

"The Athletic" порталининг хабар беришича, Онана "Тоттенхэм"га қарши муҳим ўйинда (14 январь), шунингдек, Гвинеяга (15 январь) қарши беллашувда майдонга тушади. Бу ақлдан оздирувчи ғоя клуб ва Камерун Федерацияси ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорлик натижасидир.

Камерун бўлажак АМК "C" гуруҳида Гвинеядан ташқари Гамбия ва Сенегал билан ўйнаши керак. Ҳар бир гуруҳдан иккита энг яхши жамоа ва турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаган тўртта жамоа кейинги босқичга чиқиш учун кураш олиб боради.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика