Омар Моманидан янги карикатура: "Ливерпуль" ҳимоячиси Морено кимга ўйнаётганини унутиб қўйди

Tolibjon Qosimov
22 ноя 2017, 16:03
Омар Моманининг янги ишини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Кеча Чемпионлар лигасида 5-турдан ўрин олган 8та беллашув бўлиб ўтди. "E" гуруҳида пешқадамлик қилаётган "Ливерпуль" сафарда "Севилья" билан 3:3 ҳисобида жанговар дуранг ўйнади. Қизиғи, учрашувда Клопп шогирдлари аввалига 3:0 ҳисобида олдинда боришаётган эди. Аммо, 51 дақиқада инглизлар чап қанот ҳимоячиси Альберто Морено қўриқлай олмаган Бен Йеддер ҳисобни қисқартирди. Бу ҳам етмагандек, 64 дақиқада Морено ўзи келган тўпни ўз жарима майдончасида яна ўша Бен Йеддерга бериб қўйди ва кейин уни чалишга мажбур бўлди. Натижада, пенальти ва гол.

"Ливерпуль" ҳимоячиси Альберто Морено кимга ўйнаётганини унутиб қўйди.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›