UZ

Сўнгги янгиликлар

12:18U-20 Осиё кубогига қуръа ташланмоқда (жараённи онлайн кузатиб боринг)  0 12:04U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонга аввалги мусобақаларда гуруҳда қайси терма жамоалар рақиб бўлган?  1 11:51Луис Энрике: "Натижа адолатли бўлмади. Биз "Атлетико"дан кучлироқ эдик"  1 11:30Катанец нега айнан Адҳамзодани чақирди?  8 11:10Ришарлисон жароҳат сабаб "Тоттенхэм"нинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади  0 10:45"Манчестер Сити" захира дарвозабони Ортега илк бор Германия термасидан чақирув олди  1 10:24Суперлига. Абрамов бугун собиқ жамоасига қарши, "Олимпик" Олмалиқда меҳмон   0 10:21"Ливерпуль" ва "Челси" "Вулверхэмптон" ҳимоячиси учун курашади  0 09:52Палмер "Арсенал"га қарши ўйнай олмаслиги мумкин  2 09:30Бугун U-20 Осиё кубогига қуръа ташланади!   9 09:00"Реал Мадрид" "Лейпциг" ҳимоячисини ўзининг асосий трансфер мақсадига айлантирди  4 08:29ПСЖ "Астон Вилла" тўпурарини ўз сафида кўрмоқчи  0 08:10БУМ! Криштиану Роналду "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин   25 07:33"Тоттенхэм" ва "Ювентус" Эндрикни ўз сафида кўрмоқчи  2 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" охирги дақиқада гол уриб, ПСЖдан ғалабани юлиб олди. "Арсенал" "Интер"га ютқазди  12

Омадсиз якун: Нима учун футболчилар "Арсенал”ни текинга тарк этади? Янгиликлар

Омадсиз якун: Нима учун футболчилар "Арсенал”ни текинга тарк этади?

Аорон Ремси “Ювентус” учун тиббий кўрикдан ўтиб, ёзда “Кекса Синьора” футболчисига айланишидан хабарингиз бор.

Футболга ихтисослашган нашрларнинг ёзишича Лондонликлар Ремси учун “Юве”дан ҳеч вақо олишмайди. Чунки уелслик ёзда эркин агентга айланади. Сифатли эркин агентларни қўшиб олишда устаси фаранг “Юве” бу гал ҳам нишонни аниқ урди. Ҳозирда фаолиятининг чўққисида турган футболчини шунчаки “раҳмат” эвазига бериб юбориш лондонликлар раҳбариятини афсусланишига сабаб бўлар ва балки айнан шундан кейин “Арсенал” ўз футболчилари билан шартнома тузишга ўзгачароқ тарзда ёндашишига умид ўйғотади. Одатда “Арсенал” юлдуз футболчилари билан нимагадир шартномани узайтиришга шошилмайди ва шунинг натижасида панд еб қўяди. Қуйида “Арсенал”ни аслидан анча паст нархга тарк этган футболчилар ҳақида тўхталамиз.

Аарон Рэмси

Уелслик доимо иқтидорли футболчилар қаторида саналиб келган. Бундай меҳнаткаш ўйинчиларга доимо харидорлар топилади. Жамоа билан шартномани узайтиришни истамаган футболчи бу мавсум камдан-кам ўйинда бошланғич таркибда майдонга тушса-да, клубнинг энг яхши ассистенти бўлиб турибди. “Канонирлар”нинг бу мавсумдаги ягона ёрқин ғалабаси — Тоттенхэм”га қарши баҳсда ҳам айнан Рэмси ҳисобни тенглаштирган Обамеянгнинг голига пас берган эди. Энди эса чиройли голларга кўп муаллифлик қиладиган бу футболчи “Ювентус” марказини кучайтиришга ҳаракат қилади.

Таққослаш учун, “Тоттенхэм”дан кетиши деярли аниқ бўлган Тоби Алдервейрелд яқинда жамоа билан янги шартнома тузди. Кўпчилик буни тушунмай қолди. Айримлар эса ниҳоят Тоби жамоада қоладиган бўлди деб ўйлаётган пайтда, зийрак ўқувчилар бу шунчаки нархни ошириш учун қилинган амалий иш эканлигини тушунишди. Энди белгиялик жамоадан бемалол кетиши мумкин. Бундан “шпорлар” хазинаси ҳам яхшигина даромад билан тўлади. “Арсенал”да эса ёнгинасида жойлашган клуб қилган ишни қилиш учун доимо бир нарса етишмай қолади. Баъзи ҳолларда улар шартномани узайтиришни пайсалга солишади, баъзи ҳолларда эса футболчиларнинг ўзлари очиқчасига шартнома тузишни хоҳлашмайди.

Алексис Санчес

“Арсенал”ни анча вақт ўзининг елкасида кутариб юрган бу футболчи ҳам совринлар умидида, ҳам катта маош умидида жамоани тарк этди. Жамоа билан бир йиллик шартномага эга бўлган  бу футболчини Арсенал ёзги трансфер ойнаси даврида сотмади, бунга жавобан чилилик жамоа билан шартномасини узайтирмади. Ўтган мавсум бошида Санчес Арсенал учун ўйнашни умуман хоҳламаётгандек эди ва кетиш талабини очиқчасига  илгари сура бошлади. Лондонликлар мутасаддилари “қайсар” ўйинчидан қишдаёқ қутулиш энг тўғри қарор эканлигини англаб етдилар, чунки жамоа ёзгача кутганида жамоа етакчиси текинга бошқа клубга бориб қўшилар эди ва январда эса Мхитарян-Санчес рокировкаси амалга ошди.

Бу трансфердан албатта иқтисодий томондан “Арсенал” ютқазди. Чунки ўтган мавсум Алексиснинг нархи 60-70 миллион атрофида эди. Начора, ҳеч нарсасиз қолишдан кўра 30 миллионга баҳоланган Мхитарян жамоа учун афзалроқ эди. Санчесни аслидан арзонга олган “МЮ” тежалган пул ҳисобидан уни АПЛ даги энг кўп маош олувчи ўйинчига айлантирди.

Робин Ван Перси

Яқинда Харри Кейн учун “Реал Мадрид” 350 миллион евро таклиф қилганини эшитдингиз-а. Айнан Кейн каби ўйин кўрсатган (балки ундан ҳам зиёдроқ, чунки Робин нисбатан универсалроқ футболчи эди, ягона минус жиҳат унинг ёши эди холос) футболчи учун “МЮ” атиги 20 миллион фунт тўлади. Тўғри у пайтдаги билан ҳозирги нархлар ўртасида тафовут бор, лекин бу даражада катта эмас. Transfermarkt.de нашри эса голландни шартнома муддатидан келиб чиққан ҳолда 50 миллион еврога баҳолаган эди.

Футболчининг бундай арзон нархланишига  сабаб яна шартнома эди. Чунки “Робин Гуд” нинг “Арсенал” билан ярим йиллик шартномаси қолганди холос.Ўша мавсум Робин “Арсенал” учун жуда кўп ва муҳим голларни урди. Жамоани деярли битта ўзи елкасида олиб юрди. Мавсум охирида эса “Арсенал”нинг 3-ўринни олишини таъминлади ва “Олтин бутса”ни қўлга киритди. У “Арсенал”да қирол эди ва жамоа унга катта сумма ёзилган шартнома таклиф қилди, лекин соврин ютишга бўлган эҳтиёж барчасидан устунлик қилди.

Тьерри Анри

Терри Анри “Арсенал”нинг афсонаси. Шунингдек у клубдан кетгач, фаолиятини муваффақиятли давом эттирган камдан-кам “канонирлар”дан бири. “Барселона”га ютқазилган финалдан сўнг, Анрининг клубдан кетиши мумкинлиги тўғрисидаги миш-мишлар авж олади. Боиси шундаки, Испаниянинг икки гранд жамоаси унга нақд 50 миллион фунт таклиф қилган ва бу ўша пайтда рекорд сумма ҳисобланган. Миш-мишларга қарамай, Анри “Арсенал” билан тўрт йиллик шартнома имзолайди ва ҳаммани хотиржам қилади. Кейинги мавсумнинг биринчи қисмини ажойиб тарзда ўтказаётган форвард негадир кетма-кет жароҳатлар сабаб мавсумнинг иккинчи қисмида деярли кўринмайди. Жамоа эса АПЛда чемпионлик пойгасидан чиқиб кетади.

ЕЧлда эса камтаргина “ПСВ Эйндҳовен” олдида ожиз қолади. Буларнинг ҳаммаси, албатта, “қирол”ни чарчатди ва у кетишга қарор қилди. “Арсенал” эса жамоа сардорининг кўп йиллик меҳнатлари эвазига унга рад жавобини бера олмайди ва у билан 21,6 миллион фунт эвазига хайрлашади. Ўша пайтда Transfermarkt.de уни 41 миллион атрофида баҳолаган. Табиийки, “Арсенал” бу ерда ҳам ютқазади. Боиси кейинги мавсумларда Анри “Барселона”нинг барча совринларни қўлга киритишида етарлича ҳисса қўшган эди.

Александр Сонг

Бу футболчини ҳозир кўпчилик эслолмаса ҳам керак. Чунки у “Арсенал”дан ташқари бошқа ҳеч қайси ерда ўзини кўрсата олмади. Лекин “Барса” 2012 йил 17 миллион фунтни кимга сарфлаётганини яхши биларди. Англия Примьер Лигасининг 2011/12 йилги мавсумини кузатган мухлислар ҳам мазкур таянч ярим ҳимоячининг қандай ўйнаганини яхши билади. Сонг “Арсенал”да босқичма-босқич ўсди. Жамоани Фабрегас ва Насри каби етакчилар тарк этганида, Сонг ҳамма ишни ўз қўлига ола билди. Ўша мавсум у Ван Перси билан биргаликда жамоани “судради”, у голландга ажойиб паслар бериб таянч зонасини бутунлай эгаллади. 

Лекин бу трансфернинг амалга ошишида айнан Ван Персининг “Манчестер Юнайтед” сафини тўлдиргани ҳал қилувчи рол ўйнади. Голланднинг кетишидан кейин Сонг “Арсенал”нинг титулларга даъвогарлик қилиш режаси йўқлигини тушунди ва кетишга қарор қилди. Ўтказилган фантастик мавсумдан кейин унинг нархи мутахасислар томонидан 30 миллион атрофида баҳоланди. Арсенал футболчилари учун тайёр харидорга айланган “Барса” эса уни бор-йўғи 17 миллион эвазига ўзига қўшиб олди ва унинг товон пулини 80 миллион этиб белгилади. Унинг “Арсенал” билан тузган шартномасининг охири кўриниб қолган эди ва Лондонликлар уни арзонга беришдан ўзга чора топа олишмади.

Бакари Санья ва Гаэль Клиши

Мазкур икки нафар қанот ҳимоячилари турли йилларда “Арсенал”дан “Манчестер Сити”га ўтишди ва “канонир”лар мулислари нафратига дучор бўлишди. Клиши айнан совринлар ва катта маош сабаб “шаҳарликлар” таркибини тўлдирган бўлса, Саня шунчаки шартнома муддати тугаганлиги сабаб “Сити”га текинга ўтиб кета қолди. Клишининг трансферида унинг суммаси аниқ кўрсатилмаган, лекин норасмий манбаларда таъкидланишича “Арсенал” унинг трансферидан бор йўғи 7 миллионгина олган. Ўша йилллари араб шайхлари Манчестерликлар бошқарувига эндигина келган ва сифатли футболчиларни ўзларига қўшиб олаётган бўлганликларини ҳисобга олсак, Клиши уларга сув текинга тушганлигини англаш қийин эмас эди.


Саня эса жамоа учун энг керакли вазиятда лондонликлардан катта миқдорда маош талаб қилди. Унинг талаби раҳбарият томонидан қондирилмагач, у шартномани узайтиришдан бош тортади ва эркин агентга айланиб ёзда “Сити” таркибига қўшилади. Бу трансферда “тўпчилар” раҳбариятининг ҳам айби бор, чунки улар шартномани узайтириш ишларини олдинроқ бошлашни пайсалга солганликлари оқибатида уларни ўзининг ҳеч вақосиз қолишларига сабаб бўлди. Жамоа мулислари Санянинг ажойиб голли пасларини ва унинг кетишини тезда унутишди, сабаби айнан франсузнинг жамоадан кетиши ёш эктор Бельеринга имконият берди ва натижада ёш бўлишига қарамай испаниялик футболчи жамоа учун муҳим футболчига айланди.

Сеск Фабрегас

Сеск доим ўзининг “Барселона”га қайтишини совринлар учун эмас, балки уйни соғиниши билан изоҳлайди. Ўша пайтлар навбатдаги трансфер ойнаси очилиши биланоқ Фабрегасни “Барселона”га эҳтимолий трансфери кун тартибига чиқар эди. Франсеск эса ҳар гал ўзини хотиржам тутар ва Лондон клубига садоқатини изҳор этишдан чарчамас эди. Боиси у лондонда ҳар томонлама “қирол” эди. Сардорлик боғичи, чиройли голлар, мухлислар меҳри… ҳамма-ҳаммаси уни қаноатлантирар эди. Лекин бу трансфер бомбаси 2011-йил ёзига келиб портлади. Каталонияликлар “Арсенал”нинг “юраг”и учун 31 миллион фунт беришади. Ваҳоланкиб ўша пайтлар Фабрегаснинг нархи 60-70 миллиондан кам эмас эди.

Яқинда Филипе Коутинёнинг “Барса” га ўтиши 150 миллион евро эвазига содир бўлганини ҳисобга олсак, каталонияликлар бу трансфердан қанча катта сумма тежаганликлари ойдинлашади. Ҳа бу сафар ҳам “Арсенал” раҳбарияти футболчи билан узоқ муддатли шартнома имзоламаганликлари сабабли сувга тушган бўлкадай шишиб қолишади.


Маъмуржон Ибрагимов таржимаси

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика