UZ

Сўнгги янгиликлар

01:40Ла Лиганинг икки топ клуби Рэшфорд билан шартнома имзолашни хоҳламоқда  0 01:05Франция кубоги. "Ланс" ўз майдонида ПСЖни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  18 00:00"Монца" — "Ювентус". Таркиблар маълум  2 23:35Туркия чемпионати. "Галатасарой" сафарда йирик ғалабага эришди, Осимхен ва Бариш ўз хисобларига иккитадан гол ёздириб қўйишди  0 23:23АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 9та гол урилди!  19 23:05"Реал" Ла Лига жадвалида "Барселона"дан ўтиб кетди  18 22:20Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"га 4та гол урди  63 21:23МЮ АПЛдаги сўнгги 4та ўйинда 3 бор мағлубиятга учради  16 20:55АПЛ. "Борнмут" "Олд Траффорд"да МЮга "тарсаки туширди", "Эвертон" — "Челси" ўйинида эса ҳисоб очилмади  37 20:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:45Зиеш АПЛга қайтиши мумкин  4 18:40Ўзимизнинг карикатура. Гвардиола ва "Манчестер Сити"нинг ишлари жойида эмас  16 18:20А Серия. "Рома" ўз уйида 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Шомуродов захирада қолдирилди  11 17:28Беларусь чемпионатининг кетма-кет икки йилдаги энг яхши ҳимоячиси "Навбаҳор"га ўтмоқда  5 16:59Магуайр Италияга йўл олиши мумкин  2

"Олтин тўп" соҳибидан либос олган, ўйинига ит тушиб келган ҳамда учта еврокубокда гол урган тарихдаги илк футболчига айланган "Насаф" ярим ҳимоячиси билан яқиндан танишамиз Янгиликлар

"Олтин тўп" соҳибидан либос олган, ўйинига ит тушиб келган ҳамда учта еврокубокда гол урган тарихдаги илк футболчига айланган "Насаф" ярим ҳимоячиси билан яқиндан танишамиз

Грузин клуб таркибидаги дастлабки икки ўртоқлик учрашувида иккита тўп киритди.

Жамбул, қисқа қилиб айтганда, Жаба Жигаури 1992 йилнинг 8 июлида Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дунёга келган. Яшил майдондаги дастлабки сабоғини Ираклий Анчабадзе қўл остидаги "Пирамида"да олган.

Футбол ўйнашни бошлаганимда 8 ёшда эдим. Ўша дамлар ҳамон кўз ўнгимдан кетмайди. Хайриятки, танловимни оилам қўллаб-қувватлади. Илк машғулотларни СКА стадионида ўтказганман. Афсуски, ушбу ўйингоҳ ҳозирда бузиб ташланган... 

Жаба профессионал фаолиятини Тбилисининг "Динамо" жамоасида бошлади ва дебютини 2011 йилнинг 22 майида "Торпедо"га (1:2) қарши ўтказиб, жамоасининг ягона голига муаллифлик қилган. 

Келгуси йил у "Динамо"нинг асосий ўйинчиларидан бирига айланди, аммо 2012/13 йилги мавсумда у асосий жамоа сафида атиги 2 ўйин ўтказиб, таркибдаги ўрнини йўқотди. Шунга қарамай, пойтахтликлар билан мамлакат чемпионига айланди.

2013/14 йилги мавсумни Грузиянинг бошқа клуби "Чихура"да ижарада ўтказган футболчи 26 ўйинда 7 та гол урди. Кейинроқ Жигаури "Динамо"га қайтди.

2015 йил "Барселона"да ўйнаётган ҳужумчи Лионель Месси Жигаурига ўз либосини совға қилди. Футболкани олишда унга каталонияликлар сафида фаолият олиб борган Алекс Гарсия ёрдам берган.

Миш-мишларга кўра, 2016 йил футболчига Италиянинг "Лацио" клубидан қизиқиш бўлган, бироқ бу жиддий кўриниш олмаган.

2017 йилнинг қишида эса Македониянинг "Вардар" клуби билан шартнома имзолади ва ўша йили клуб билан мамлакат чемпионига айланди. Қолаверса, 2017/18 йилги мавсумда клуб билан Европа лигаси гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Гуруҳ босқичининг сўнгги турида "Вардар" ўз майдонида Норвегиянинг "Русенборг"га қарши (1:1) майдонга тушди. Мазкур баҳснинг иккинчи бўлимида майдонга ит югуриб чиқди ва стадионга ташриф буюрган томошабинларнинг кайфиятини кўтарди. 

ВИДЕО

Жамбул қишки трансферлар ойнасида Қозоғистоннинг "Ақтобе" клубига ўтди, бироқ мавсумни "Ордабаси" сафида бошлади. Қўшниларимиз сафида 13 ўйинда 3 та гол урган ҳужумкор ярим ҳимоячи ижара муддати якунлангач, Францияга йўл олади ва 2-лига вакили "Гренобль" билан икки йиллик битим тузди.

2019 йилнинг 20 июлида Жаба "Динамо Батуми" билан 1,5 йиллик шартнома имзолади. 2020/21 йилги мавсумда клуби билан мамлакат чемпионига айланди. 

Умуман олганда, Жигаурининг совринлар коллекциясидан учта Грузия ва битта Македония чемпионлиги ҳамда иккита Грузия кубоги олтин медаллари ўрин олган.

Эътиборли жиҳати, Жаба 2021 йилнинг июлида "Динамо Батуми" сафида Европа Конференциялар кубоги доирасида Сан-Маринонинг "Тре Пене" жамоасига тўп киритди ҳамда УEФА турнирлари тарихида ҳар учала эврокубокда ҳам гол урган биринчи футболчига айланди. У "Динамо Тбилиси" сафида Чемпионлар лигаси саралаши гол урган. Шу билан бирга, пойтахтликлар ҳамда "Чихура", "Вардар" клублари сафида Европа лигаси саралаш босқичида ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилган.

2023 йил футболчи Қозоғистоннинг "Каспий" жамоаси билан шартнома имзолади ва 11 учрашувда майдонга тушди.

12 июль куни эса 31 ёшли грузиялик ярим ҳимоячи "Насаф" билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекди. Қайд этилишича, футболчининг Қозоғистон клубини тарк этишига унинг маошини камайтиришга бўлган уриниш сабаб бўлган.

Мени таниганлар яхши билишади, умрим давомида футболга ошно бўлиб яшайман. Бу мен учун ҳаёт қонуни. Ҳеч нарса осмондан тушиб қолмайди. Грузинларда яхши мақол бор: Нима эксанг, шуни ўрасан. Мен ўз устимда қаттиқ ишлашга, қатъий режимга амал қилишга ҳаракат қиламан.

Жаба Жигаури Грузия миллий жамоаси аъзоси саналади ва термада 22 та ўйин ўтказган. Ўйинчи термадаги дебютини 2016 йилнинг 27 май куни Словакияга қарши ўтказган ва 79-дақиқада захирадан майдонга туширилган. Шу йилнинг ёзида эса жамоа Испанияни 1:0 ҳисобида таслим этган. 

Терма жамоа либосини кийиш болаликдан бери орзум ҳисобланган. Футболчи учун давлат мадҳияси садоси остида майдонда қад ростлаб туришдан ортиқ бахт йўқ.

Жигаури қайси клуб ишқибози?

Болалигимдан "Ливерпул"га мухлислик қиламан. Албатта, "Барселона"нинг ўйинлари ҳам ёқади.

Жаба "Насаф" сафидаги икки ўртоқлик ўйинда иккита гол уришга муваффақ бўлди. Унинг ҳақиқий кучига эса расмий беллашувларда гувоҳ бўламиз.

ЕЧЛда "Боруссия"га гол урган ва "Реал" биланг дуранг ўйнаган ҳамда чемпионликни нишонлаш пайтида жароҳат олган "Пахтакор"нинг янги ўйинчиси билан яқиндан танишамиз

Оқил Абдубарноев тайёрлади. 

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика