UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  33 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  115 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  8 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  7 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  5 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  28 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  150 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

"Олтин тўп" олмаган, аммо унга муносиб бўлган 7 юлдуз Янгиликлар

"Олтин тўп" олмаган, аммо унга муносиб бўлган 7 юлдуз

Ҳар йили футбол ташкилотлари ва нашрлари йилнинг энг яхши футболчиларини аниқлаб, уларга махсус соврин топширишади.

Уларнинг орасидаги энг машҳур ва нуфузлиси "Олтин тўп" ҳисобланади. France Football нашри топширадиган ушбу соврин барча футболчиларнинг орзуси, аммо баъзида "Олтин тўп" унга муносиб бўлмаганларга ҳам топширилади. Эътиборингизга "Олтин тўп"га лойиқ кўрсатиб, совриндан қуруқ қолган 7 юлдузни тақдим этамиз.



УЭСЛИ СНЕЙДЕР

Голландиялик ярим ҳимоячи 2010 йилда "Интер" сафида деярли барча совринларни қўлга киритди ва Голландия терма жамоаси билан ЖЧ-2010да 2-ўринни эгаллади, аммо соврин Лионель Мессига топширилди.


ФРАНК РИБЕРИ

Франциялик 2013 йилда "Бавария"нинг энг яхши футболчиси деб топилди, УЕФАнинг йил футболчиси совринини қўлга киритди, бироқ "Олтин тўп"ни Криштиану Роналду уйига олиб кетди.


ТЬЕРРИ АНРИ

Афсонавий францияликнинг совринларига эътибор беринг: Европа ва жаҳон чемпиони, Чемпионлар лигаси, Англия, Франция ва Испания чемпионатлари ғолиби. Лекин "Олтин тўп"ни қўлга кирита олмаган.


АНДРЕС ИНЬЕСТА

Кўплаб футбол мухлислари ҳозиргача Иньестага берилмаган "Олтин тўп" - футбол оламидаги энг катта жиноят деб билишади.


ХАВИ

Хави 2009 ва 2011 йилларда "Олтин тўп" учлигига кирган, аммо ҳар сафар совринни Лионель Мессига беришган.


ЖАНЛУИЖИ БУФФОН

Буффон футбол тарихидаги энг яхши дарвозабонлардан бири ҳисобланади, 2006 йилда у "Олтин тўп"га эгалик қилиши мумкин эди, бироқ соврин унинг жамоадоши Фабио Каннаварога насиб этди.


АРЬЕН РОББЕН

Чемпионлар лигасидаги ғалабадан сўнг у "Олтин тўп"ни қўлга киритиши керак эди, аммо "Бавария" Франк Риберини қўллаб-қувватлади ва кучли учликка франциялик кирди. Бироқ тепароқда айтилганидек, соврин "Бавария" футболчисига топширилмади.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика