UZ

Сўнгги янгиликлар

15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  0 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  10 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  5 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  26 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  1 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  34 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5

Олмалиқда туғилган футболчи Германия терма жамоасига чақирилди Янгиликлар

Олмалиқда туғилган футболчи Германия терма жамоасига чақирилди

Теглар :  Антон Валдемар
Стефан Кунц бошчилик қиладиган 21 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган Германия терма жамоаси 2 ва 6 сентябрь куни Словакия ҳамда Финляндияга қарши учрашув ўтказади.

Германия U21 терма жамоаси 2 сентябрь куни Словакия билан ўртоқлик учрашуви, 6 сентябрь куни эса финляндияликларга қарши U21 Европа чемпионати саралаш учрашуви ўтказади. Германия футбол федерацияси ушбу ўйинларга чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Бунинг эътиборли жиҳати шундаки, Германия U21 терма жамоасига илк маротаба чақирилганлар орасида биз олдинроқ эълон қилган - Олмалиқда туғилган Антон Валдемар ҳам бор. Антон айни дамда "Ганновер" клуби шарафини ҳимоя қилади. 20 ёшли футболчи 2015 йилда ушбу немис клуби билан профессионал шартнома имзолаган эди.



Германиялик ёшлар айни дамда Европа чемпионати саралашининг еттинчи гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб турибди. 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионати 2017 йил (16-30 июнь кунлари) Польшада бўлиб ўтади.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика