UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  0 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  50 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  214 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  17 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  7 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

“Олмалиқ” — “Қизилқум” баҳсини ОФК мутахассислари кузатиб боради Янгиликлар

“Олмалиқ” — “Қизилқум” баҳсини ОФК мутахассислари кузатиб боради

Яна бир неча кундан сўнг, Ўзбекистон XXIII миллий чемпионати олий лига жамоалари олтинчи тур учрашувларини ўтказади.
Тақвимга кўра, 26 апрель куни «Нефтчи» (Фарғона) – «Машъал» (Муборак), «Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Қизилқум» (Навоий), «Динамо» (Самарқанд) – «Пахтакор» (Тошкент), «Навбаҳор» (Наманган) – «Сўғдиёна» (Жиззах) жамоалари ўзаро куч синашади. «Насаф» (Қарши) – «Металлург» (Бекобод) учрашуви эса 27 апрелда ўтказилиши белгиланган. 28 апрелда бўладиган «Локомотив» (Тошкент) – «Андижон» (Андижон), «Бухоро» (Бухоро) – «Бунёдкор» (Тошкент) жамоалари ўйини билан олтинчи тур якунланади.

Куни кеча Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ҳакамлар қўмитаси мазкур турда фаолият кўрсатадиган ҳакамлар гуруҳларини эълон қилди. Унга мувофиқ, Олмалиқда ўтадиган «Олмалиқ» – «Қизилқум» баҳсини пойтахтлик ёш ҳакам, ФИФА рефериси Шерзод Қосимов бошқариб боради. Унга ФИФА лайнсменлари Алишер Усмонов (Тошкент), Темур Гайнулин (Тошкент)лар кўмаклашади.

Ёшлар лигаси учрашуви бош ҳаками ва асосий таркиблар баҳси захира ҳаками этиб, Игорь Гармашов (Тошкент) тайинланган.

Учрашувларни назоратчи сифатида А. Арутюнов (Тошкент)кузатиб боради.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур ҳакамлар гуруҳи ўтган йили Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ФИФА рефериси ва лайнсменлигига номзодлар сифатида тақдим этилган эди. Маълумотларга қараганда, «Олмалиқ» – «Қизилқум» баҳсини ОФК Ҳакамлар департаментидан ташриф буюрадиган мутахассислар кузатишади. Учрашув давомида мутахассислар бош ҳакам Шерзод Қосимов ҳамда лайнсменларнинг фаолиятини баҳолашади.

Эслатиб ўтамиз, ёшлар лигаси учрашуви 25 апрель куни соат 16.00 да бошланади. «Олмалиқ» – «Қизилқум» жамоалари асосий таркиблар ўйини эса 26 апрель куни соат 17.30 да старт олади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика