
Икки маҳал машғулот билан биргаликда футболчиларимиз тренажер залида жисмоний юкламалар устида иш олиб боришяпти. Шунингдек, уларга қўшимча тарзда теория дарслари ҳам ўтилмоқда. Бу жараёнда футболчилар махсус программа орқали турли тактик ишланмаларни ўрганишмоқда.
"Акжайик"ка қарши ўйинда жамоамиз сафида майдонга тушган хорватиялик Йосип Солжич жамоада қолмайдиган бўлди.
Жамоамизнинг навбатдаги ўртоқлик учрашуви 22 январь куни Новосибирскнинг "Сибирь" жамоасига қарши бўлиб ўтади. Бу баҳс "Миракл" спорт мажмуасида Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.