“Олмалиқ” футболчилари 5 ойдан бери маош олишмаяпти

Aziz Tukhtamuradov
28 апр 2016, 21:01
Бу ҳақида жамоа футболчиси Фарҳод Тожиев “Локомотив”га қарши ўйиндан сўнг айтиб ўтди.


“Бугун “Олмалиқ” жамоаси учун оғир ўйин бўлди. Чунки, “Локомотив” тажрибали жамоалардан ҳисобланади.

Айни пайтда жамоамизда қийинчиликка дуч келган. Футболчилар 5 ойдан бери маош олганлари йўқ. Лекин, шунга қарамай йигитлар ҳаракат қилишмоқда. Бугун барибир тажриба ўз сўзини айтди. Аммо, бундай йирик ҳисобда ютқазишимизни кутмагандим.

"Локомотив"га Чемпионлар Лигасида омад тилайман", - дея ўз фикрларини якунлади Фарҳод Тожиев.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia