"Олмалиқ": Бугун Минскда сўнгги назорат ўйинини ўтказамиз
24 июл 2017 14:49
Янгиликлар
"Олмалиқ": Бугун Минскда сўнгги назорат ўйинини ўтказамиз
Жамоамизнинг ўртоқлик учрашувидаги бу галги рақиби Белоруссия чемпионатида 12-ўринда бораётган "Крумкачи" жамоаси бўлади.
Уч ҳафта давом этган ўқув-машғулот йиғинимиз эртага ўз якунига етади. Бугун жамоамиз ушбу йиғин доирасида бешинчи назорат ўйинини ўтказади. "Олмалиқ"нинг хориж йиғинидаги сўнгги рақиби Минск шаҳри шарафини ҳимоя этаётган "Крумкачи" жамоаси ташкил бўлганига унча кўп бўлмаган. Жамоа 2011 йилда ҳаваскорлар турнирида ўз иштирокини бошлаган бўлса, 2014 йилдан профессионал фаолиятини бошлаган. Жамоа 2015 йил якунида олий лигага йўлланма олган. Ҳозирда чемпионатда 14 очко жамғарган ҳолда 12-поғонани банд этган.
Мазкур баҳс маҳаллий вақт билан 17:00да бошланади.
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Фикрлар