"Олмалиқ": Анталиядаги сўнгги назорат баҳси

Narzulla Saydullayev
19 фев 2017, 11:35
"Олмалиқ" бугун Анталияда давом этаётган ўқув-машғулот йиғини режасидаги сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади.

"Олмалиқ"нинг бу йиғиндаги сўнгги рақиби Украина биринчи лигасининг "Гелиос" жамоасидир. Харьков шаҳри шарафини ҳимоя этувчи жамоа жорий мавсумда 35 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг тўртинчи поғонасидан жой олган. Жамоада 1980 йилда таваллуд топган Сергей Сизихин бош мураббий сифатида фаолият юритмоқда.

"Гелиос"га қарши баҳс Топкапе футбол мажмуасида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Бу баҳсда кичик жароҳат сабаб икки легионер Касминин ва Йелич иштирок эта олмаслиги мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fc-olmaliq.uz