UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  3 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  10 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  0 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  2 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  2 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  6 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  1 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0

Олий лиганинг энг ёш гол муаллифи йилнинг энг яхшиларини айтди Янгиликлар

Олий лиганинг энг ёш гол муаллифи йилнинг энг яхшиларини айтди

Қаршининг “Насаф” жамоаси ярим ҳимоячиси Ислом Рашидхонов ўтган мавсум якунлари бўйича йилнинг энг яхши уч нафар мураббийи ва футболчиларини эълон қилди.

Якунига етган мавсумда Рашидхонов рақиб дарвозасини ишғол қилган энг ёш футболчига айланганди. У олий лиганинг 8-туридан ўрин олган “Насаф” - “Қизилқум” учрашувида ўз номини таблога ёздириб қўйган эди.

Бу унинг олий лигадаги илк голи эди. Якунда ўша гол Наманган футбол мактаби тарбияланувчисига олий лигада рақиб дарвозасига йўл топа олган энг ёш гол муаллифи мақомини олиб берганди. “Қизилқум” дарвозасини ишғол қилган куни Ислом 18 ёшу 198 кунлик эди.

Албатта, бу Исломнинг шахсий танлови. Шу боис, Рашидхоновнинг танловини ҳурмат қилишингизни сўраймиз.

- Ислом, йил сўнггида энг яхши мураббий ва футболчиларни аниқлаш одат тусига кирган. Бу борада шахсий танловингиз қандай? Ҳар икки йўналишда ўз овозингизни кимларга берган бўлар эдингиз?

- Мураббийлар номинациясида биринчи ўринни Рўзиқул Сайдуллаевичга бераман. Иккинчи ўринга “Бунёдкор” бош мураббийи Сергей Лушанни муносиб, деб ўйлайман. “Бухоро” жамоаси мураббийи Жамшид Саидовни учинчи ўринда кўришни истардим.

- Футболчилардан-чи?

- Иккинчи даврада жамоамиз сафига келиб қўшилган Драган Черанни мавсумнинг энг яхши футболчиси деб биламан. Кучли учликда жамоадошим Баҳром Абдураҳимов ҳамда “Бунёдкор” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Элдор Шомуродовга овоз берардим.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика