UZ

Сўнгги янгиликлар

08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  0 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифаси пост жойлади  2 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  2 07:40Суперлига. Бугун яна 3 та баҳс бўлиб ўтади  1 07:15Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  1 07:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 1:1  20 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  42 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  140 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  20 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  13 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  7

Олий лигада голлар ва натижалар таҳлили Янгиликлар

Олий лигада голлар ва натижалар таҳлили

Якунига етиб улгурган мавсум тўғрисида турли таҳлил ва кўрсаткичларни эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз.

Жамоаларнинг уй ва меҳмондаги натижалари, голлар ва уларни қачон уришгани, мавсум мобайнида натижалар қанча миқдорда қайд этилгани хусусидаги маълумотлар ишқибозларимизни бефарқ қолдирмаса керак.

Бир жамоа иштирокидаги учрашувларга тўғри келган ўртача голлар борасида “Навбаҳор”нинг беллашувлари мухлисларга кўпроқ голларни тақдим этди. Наманганликлар ўйинларида 3,43тадан тўп киритилган. Чемпион “Локомотив”да бу кўрсаткич 3,37тани ташкил қилди. Бу жиҳат борасида кейинги поғоналарда жадвалнинг иккинчи қисмидан ўрин олган “Шўртан”, “Олмалиқ” ва “Қўқон-1912” жамоалари жойлашган. Уларнинг учрашувларида 3га яқин ва ундан ортиқ тўп киритилган. “Андижон”, “Бухоро”, “Сўғдиёна” ва “Бунёдкор” баҳсларида эса голлар энг кам кузатилган. Кумуш медалларга эга чиққан “қалдирғочлар” иштирокидаги учрашувларга 1,97тадан тўғри келган. Бу жамоа нафақат ҳимояланиш, балки ҳужум қилишда ҳам жуда фаол бўлмаганини кўрсатади.

1. Навбаҳор   3,43
2. Локомотив   3,37
3. Шўртан   3,3
4. Олмалиқ   3,23
5. Қўқон-1912   2,87
6. Насаф   2,8
7. Металлург   2,7
8. Пахтакор   2,63
9. Машъал   2,53
10. Обод   2,53
11. Қизилқум   2,43
12. Нефтчи   2,37
13. Андижон   2,33
14. Бухоро   2,3
15. Сўғдиёна   2,13
16. Бунёдкор   1,97


Голларнинг ўйиндаги дақиқаларга қандай тўғри келишини кўриб чиқсак, табиий равишда энг кўп гол урган “Локомотив” деярли ҳар 15 дақиқаликда пешқадамлардан бири бўлган. Илк 15 дақиқада “Локо” ва “Насаф” бошқаларга нисбатан фаолроқ бўлишган. Улар 14 ҳамда 11 мартадан рақиб дарвозабонларини доғда қолдиришган. 15-30 дақиқалар оралиғида “темирйўлчилар” билан бирга “Пахтакор” ҳам анча сермаҳсул ўйнаган. Пойтахт клублари 10 мартадан гол уришга муваффақ бўлганлар. Биринчи бўлимдаги охирги 15 дақиқада “Локомотив” 12 бор тўп киритган. “Насаф”, “Бунёдкор”, “Машъал” ва “Металлург” 9тадан гол уриб, қолганлардан фаолроқ ҳаракат қилишган. Иккинчи бўлим бошида “Пахтакор” 13, “Локомотив” 12 тўп билан пешқадам бўлишган. 60-75 дақиқаларда чемпион билан бирга “Қизилқум” бошқалардан кўпроқ зафар қучган. Сўнгги 15 дақиқаликда эса яна “Локо” ҳамда “Насаф” илғорроқ чиққанлар. Жадвалда барча жамоаларнинг бу борадаги кўрсаткичларидан хабардор бўлинг.

Жамоа              

Ўйин      

Голлар     

0-15'    

15-30'    

30-45'    

45-60'    

60-75'    

75-90'    

Локомотив

30

77

14

10

12

12

13

16

Бунёдкор

30

46

8

4

9

9

7

9

Насаф

30

60

11

7

9

9

9

15

Бухоро

30

42

4

7

5

8

8

10

Пахтакор

30

49

4

10

5

13

7

10

Қизилқум

30

41

2

6

4

8

12

9

Металлург

30

47

4

7

9

7

8

12

Машъал

30

35

6

4

9

7

0

9

Шўртан

30

43

1

9

7

6

9

11

Сўғдиёна

30

23

3

3

3

2

4

8

Нефтчи

30

28

2

6

7

5

6

2

Қўқон-1912

30

31

5

7

4

6

3

6

Олмалиқ

30

40

6

7

4

6

7

10

Обод

30

25

3

6

4

3

3

6

Навбаҳор

30

37

4

7

5

5

7

9

Андижон

30

20

2

4

3

2

5

4

 

Жамоалар бу мавсум сермаҳсулликни юқори даражада қайд этишди деб айтиб бўлмайди. Бир ўйинга ўртача 2,68тадан гол тўғри келгани буни тасдиқлайди. Албатта, бу ёмон кўрсаткич ҳам саналмайди. 1:0 ҳисоби энг кўп қайд этилган натижага айланди – 48 марта. 2:1 натижаси 44 бор кузатилди. Кейин 2:0, 1:1, 3:0 ва 3:1 ҳисоблари бошқа натижаларга қараганда кўпроқ қайд этилган. Аввалги мавсумлардагидек 7-9талаб гол урилган аутсайдерлар тўқнашувларига гувоҳ бўлмаганимизнинг ўзи бир ўсиш.

Натижалар

1-0       

48    

2-1

44

2-0

27

1-1

20

3-0

20

3-1

19

0-0

17

3-2

10

4-0

6

2-2

5

4-1

5

4-2

4

3-3

3

5-0

3

5-2

3

5-1

3

6-0

2

4-3

1

 

Жамоаларнинг уй ва меҳмондаги натижаларини таҳлил қиладиган бўлсак, “Локомотив” 41 очко билан ўз майдонида энг кўп очко тўплаган. “Бунёдкор” ва “Обод”га қарши учрашувларда жамоа очко йўқотган. “Насаф” 40 очко жамғарган бўлса, “Металлург” ҳамда “Бунёдкор” 38тадан очко йиғишга эришди. “Навбаҳор”, “Қўқон”, “Обод” ва “Андижон” ўз майдонида 50 фоиз миқдордаги очколарни қўлга кирита олишмади. Айнан шу сабабли улар охирги тургача олий лигада қолиш учун кураш олиб боришди.

УЙДА

1          

Локомотив     

15     

13     

2     

0     

44-8       

41     

2

Насаф

15

13

1

1

34-8

40

3

Металлург

15

12

2

1

38-15

38

4

Бунёдкор

15

12

2

1

28-5

38

5

Пахтакор

15

11

3

1

33-12

36

6

Бухоро

15

10

3

2

26-10

33

7

Шўртан

15

9

1

5

22-19

28

8

Машъал

15

8

3

4

25-15

27

9

Қизилқум

15

7

6

2

25-16

27

10

Нефтчи

15

7

3

5

18-15

24

11

Сўғдиёна

15

6

5

4

11-12

23

12

Олмалиқ

15

7

1

7

22-20

22

13

Навбаҳор

15

6

3

6

27-27

21

14

Қўқон

15

6

3

6

18-21

21

15

Обод

15

5

4

6

17-23

19

16

Андижон

15

5

3

7

12-18

18

 

Меҳмонда ҳам “Локо” бошқалардан кўра кўпроқ очко жамғарди. “Бунёдкор”, “Бухоро”, “Насаф” ва “Қизилқум” бир-бирига яқин кўрсаткич билан бешликдан ўрин олишган. Сафарда юта олмаган ягона клуб “Навбаҳор” бўлгани эътиборга молик. Наманганликлар жами 2 очкони қўлга киритишган холос. Шунда ҳам бу клуб олий лигада қолишни уддалади ва чемпионатларнинг барчасида ўйнаб келаётган уч клуб сақланиб қолди.

САФАРДА

1           

Локомотив        

15        

10        

3      

2          

33-16      

33    

2

Бунёдкор

15

6

7

2

18-8

25

3

Бухоро

15

7

4

4

16-17

25

4

Насаф

15

6

5

4

26-16

23

5

Қизилқум

15

7

2

6

16-16

23

6

Пахтакор

15

4

4

7

16-18

16

7

Металлург

15

2

5

8

9-19

11

8

Машъал

15

3

2

10

10-26

11

9

Сўғдиёна

15

3

2

10

12-29

11

10

Шўртан

15

3

1

11

21-37

10

11

Қўқон

15

2

2

11

13-34

8

12

Нефтчи

15

2

1

12

10-28

7

13

Обод

15

1

2

12

8-28

5

14

Андижон

15

1

2

12

8-32

5

15

Олмалиқ

15

1

1

13

18-37

4

16

Навбаҳор

15

0

2

13

10-39

2

 

Беҳзод НАЗАРОВ.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика