UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  4 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  25 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  5 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  11 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11

Олий лига. "Қизилқум" ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди Янгиликлар

Олий лига. "Қизилқум" ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди

Теглар :  ҚизилқумНасаф
Олий лиганинг 23-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

Навоийдаги ўйиннинг 27-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Георгий Квесиешвили ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади. Драган Черан пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди - 0:1.

Меҳмонлар вакили Шуҳрат Муҳаммадиев майдоннинг ўнг бурчагига яқин нуқтада жарима тўпини жарима майдончасига узатди. Драган Черан қулай вазиятда турган Одилжон Ҳамробековга тўпни йўналтирди. Ҳамробеков эса боши билан дарвозани ишғол қилди - 0:2.

Биринчи бўлим охирида Неманья Йовановичнинг боши билан узатган тўпини Воҳид Шодиев дарвоза тўрига жойлаб, ҳисобни қисқартирди - 1:2.

47-дақиқада дарвозадан чамаси 18 метрлар узоқликдан Жасур Ҳасанов жарима тўпини тепди. Қаршиликлар жонли деворида турган ўйинчи тўпни қўли билан қайтарди. Пенальтини Неманья Йованович бехато амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди - 2:2.

Майдоннинг чап қанотидан Жасур Ҳасановнинг ҳаволатиб йўллаган жарима зарбасини Файзулла Қамбаров боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобда жамоасини олдинга олиб чиқди - 3:2.

Ўйин охирида Шаҳбоз Эркинов ҳисобни тенглаштирди - 3:3.


25 сентябрь (якшанба)
18:30 - «Қизилқум» (Навоий) – «Насаф» (Қарши) 3:3
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

Голлар: Драган Черан 27 пенальти, - 0:1. Одилжон Ҳамробеков 39, - 0:2 (Драган Черан). Воҳид Шодиев 45+1, - 1:2 (Неманья Йованович). Неманья Йованович 47 пенальти, - 2:2. Файзулло Қамбаров 59, - 3:2 (Жасур Ҳасанов). Шаҳбоз Эркинов 90+1, - 3:3.

“Қизилқум”: 1.Эркин Жабборов, 5.Георгий Квесиешивили, 8.Акмал Рустамов, 10.Баҳриддин Ваҳобов (99.Алишер Юсупов, 71), 14.Файзулло Қамбаров, 25.Азизбек Усмонов, 27.Илҳом Юнусов (80.Ҳамза Каримов, 88), 44.Эркин Бойдуллаев, 55.Жасур Ҳасанов, 84.Немания Йованович, 86.Воҳид Шодиев (18.Самандар Шодмонов, 78).
Захира: 22.Артёи Макосин, 17.Отабек Нарзуллаев, 23.Шерали Жўраев, 70.Нодирхон Камолов.

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 23.Шерзод Аъзамов, 22.Игорь Голбан, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев (4.Мақсуд Каримов, 87), 18.Баҳром Абдураҳимов, 31.Сайдулло Раҳматов, 38.Дониёр Нарзуллаев, 28.Фозил Мусаев, 33.Одилжон Ҳамробеков (15.Шахбоз Эркинов, 66), 34.Фарруҳ Сайфиев, 69.Драган Черан (21.Азамат Алланиёзов, 86).
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 5.Илдар Маматказин, 16.Дилшод Хушбаков, 42.Нажмиддин Нормуродов.

Огоҳлантиришлар: Акмал Рустамов 45+2, Дониёр Нарзуллаев 57, Шахбоз Эркинов 84.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика