UZ

Сўнгги янгиликлар

19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  0 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   1 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  3 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  6 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  10 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  27 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  5 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  5

Олий лига. "Обод" икки очколик фарқни йўққа чиқара оладими? Янгиликлар

Олий лига. "Обод" икки очколик фарқни йўққа чиқара оладими?

Бугун олий лиганинг 11-тур баҳсларига старт берилади. Олий лига тақвимидан бугун тўртта учрашув ўрин олган.

Тур ўйинларидан бири Муборакда "Машъал" ҳамда "Обод" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. 

Олий лига, 11-тур. 

"МАШЪАЛ" - "ОБОД"

Бошланиш вақти: 19:00

Ҳакам: Илгиз Танташев (Бухоро)

Турнир жадвалидаги ўрни: "Машъал" 14-ўринда (7 очко), "Обод" 16-ўринда (5 очко)

Очколар орасидаги фарқ - 2 очко.


Таъриф: Иккала жамоа ҳам турнир жадвалида пастки ўринларда бормоқда. "Обод"-ку майли, бу йил олий лигага чиқди ва тажрибаси кўп эмас, аммо "Машъал"ни сира таниб бўлмаяпти. Муборакликлар бунгача фақат икки бор ғалаба қозона олишди. Иккала жамоани турнир жадвалида атиги икки очко ажратиб турибди. Бундан кўриниб турибдики, Муборакда ўзига яраша қизиқ "жанг" кечади.  

Факт: "Машъал" бунгача фақат икки бор зафар қучди ва иккала ғалаба ҳам уйдаги баҳсларда қўлга киритилди. Жамоа охирги олтита ўйиндан бештасида мағлубиятга учраган. "Обод" эса ўтган турда илк ғалабасини нишонлади. Тошкентликлар "Сўғдиёна"ни мағлуб этишди. Бунгача эса жамоа қаторасига бешта ўйинда мағлуб бўлди. 

Эслатма: Кеча бўлиб ўтган "Машъал" - "Обод" (Ёшлар лигаси) баҳсида майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика