UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  35 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  117 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  9 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  7 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  5 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  28 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  151 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

Олий лига. "Нефтчи"нинг ғалати статистикаси Янгиликлар

Олий лига. "Нефтчи"нинг ғалати статистикаси

"Нефтчи" азалдан Олий лигага тамал тошини қўйган жамоалардан бири экани сир эмас. Бироқ охирги йилларда жамоанинг ишлари деярли юришмаяпти.

Бу мавсум ҳам "Нефтчи" ўзига, шонли тарихига ярашмаган 11-ўринни эгаллаб турибди.

Жамоанинг бу йилги ўйинларига назар ташлаб, ғалати статистикага гувоҳ бўлдик. Агар Олий лиганинг энг кучли тўрт клуби билан кечган беллашувларни ёдга оладиган бўлсак, "Нефтчи" ўз майдонида "Бунёдкор" ва "Пахтакор"ни мағлуб этди, "Локомотив" ва "Насаф" билан дуранг ўйнади. Одатда ўз майдонида грандлардан очко оладиган жамоа чемпионатда яхши иштирок этиши керак.

Лекин "Нефтчи"ни бундай деб бўлмайди. Фарғоналиклар охирги бешта учрашувдан фақат биттасида ғалаба қозонишди. Тўртта ўйинда эса мағлубиятга учради. Жамоа биринчи даврада ҳартугул олти бор ғалаба қозонганди. Иккинчи даврада эса ҳозирча 3та ғалаба мавжуд. Қолаверса, "Нефтчи"нинг 6та ғалабадан иккитаси сафарда қўлга киритилгани эътиборга молик. Аммо иккинчи даврада Андрей Фёдоров шогирдлари ҳозирча сафарда ғалаба қозонишгани йўқ. Жамоа сафарда бўлиб ўтган ҳамма ўйинларда имкониятни бой берди.

"Нефтчи"нинг ғалати статистикаси шундаки, жамоа керак бўлса ўз майдонида кучли тўртлик жамоаларининг "додини" бера оляпти-ю, лекин "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал", "Обод", "Қўқон-1912" каби клубларга кутилмаганда ютқазиб қўйяпти. Нима сабабдан бундай бўлаётгани эса бизга қоронғи.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика