UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  0 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  3 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  5 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  3 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0

Олий лига. "Металлург" "Насаф"нинг беш ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди Янгиликлар

Олий лига. "Металлург" "Насаф"нинг беш ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди

Теглар :  МеталлургНасаф
Олий лиганинг 12-турида "Металлург" ўз уйида "Насаф" устидан ғалабага эришди.
Мазкур жамоаларнинг Бекобддаги ўйинлари ҳамиша қизиқарли, муросасиз ўтиб келган. Бу сафарги ўйин ҳам шиддатли руҳда бошланди. Биринчи зарбани Жаҳонгир Абдумўминов амалга оширди. Унинг олис масофадан тепган тўпи ноаниқ кетди. Ўтган турда дисквалификация боис майдонга туша олмаган Зоҳид Абдуллаев ҳам ўйинга чанқоқлик билан киришди. Меҳмонларнинг биринчи хавфли зарбаси 3-дақиқада Баҳром Абдураҳимов томонидан берилди. Суҳроб Султонов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Учрашув темпи жуда юқори. Майдон марказида “Металлург” ҳимоячиси ўйин қоидасини бузди. У рақибидан узр сўраб, ҳакамдан танбеҳ эшитиб, ортга чекинди. Бироқ бу қаршиликларни қаноатлантирмади. Ҳакам билан тортишишга киришиб кетган Дилшод Раҳматуллаев ва муғомбирлиги учун Драган Черанлар 8-дақиқада сариқ карточка олишди.

Учрашув дебютида тўп назорати ва ҳудудий устунлик меҳмонлар томонида бўлди. Аммо мезбонларнинг амалда биринчи позицион ҳужуми гол билан якунланди. 19-дақиқада Ислом Исоқжонов тўпни ўнг қанотдан жарима майдони ичига узатди. Зоҳид Абдуллаев боши билан зарба берди. Ҳимоячига теккан тўп Даврон Каримқуловга келиб тушди. Унинг зарбасини Элдорбек Суюнов бартараф этганди, аммо дарвозабондан қатган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Аюбхон Нўъмонов ҳисобни очди – 1:0.

38-дақиқада бекободликлар фарқни оширишлари мумкин эди. Нўъмонов – Тошматов комбинациясини Мурод зарба билан якунлади. Тўп дарвоза устуни ва тўсини кесишган жой яқингинасидан ўтиб кетди.

Иккинчи тайм янада тезкор суръатлар билан бошланди. Ислом Исоқжонов чап қанотдан рейдни амалга оширди ва тўпни Абдуллаевга ташлаб берди. Зоҳид товони билан чиройли гол урмоқчи бўлди, техникаси панд берди. “Насаф”нинг қарши ҳужуми Ҳамробековнинг кучли зарбаси билан якунланди. Тўп дарвоза тўрига ён томондан келиб урилди.

52-дақиқада Ислом Исоқжонов қарши ҳужумда қочиб кетди ва тўпни Зоҳид Абдуллаевга узатди. Тўп секин ташланганлиги боис “Насаф” ҳимоячилари комбинациянинг олдини олишди. 61-дақиқада меҳмонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритишди ва мақсуд каримовнинг бош билан йўллаган зарбаси жуда хавфли, бироз ноаниқ чиқди. Шу лаҳзанинг ўзида Азиз Ғаниев ажойиб рейдни амалга оширди, “Металлург”нинг тўрт ўйинчисини алдаб ўтди, аммо сўнги лаҳзада тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва Қобилов хавфнинг олдини олди.

65-дақиқада Алишер Зиёвуддиновнинг ажойиб тўп оширишидан сўнги Зоҳид Абдуллаев дарвозабон билан яккама якка чиқди ва вазиятдан фойдалана олмади. Кейинги дақиқада Ислом Исоқжонов қанотида таъқибчисидан қутилиб зарба берди, Суюнов тўпни эгаллаб олди. 70-дақиқада Нўъмоновнинг кучли зарбасидан кейин ҳам Элдор жамоасини голдан қутқарди. Мағлубият хавфи “Насаф”ни олдинга боришини талаб этарди. Шу боисдан ҳам учрашувнинг сўнгги чораги “Металлург” дарвозаси ёнида босим ошди.

Султонов огоҳлантирилди. 90-дақиқада қарши ҳужумда Дониёр Исмоилов зарба берди. Жуда кучли, шунинг баробарида бироз ноаниқ чиқди.
Учрашув бекободликларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

«Металлург» (Бекобод) – «Насаф» (Қарши) 1:0
Ҳакамлар
: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Гол: Аюбхон Нўъмонов 8, - 1:0.

“Металлург”: 32.Сухроб Султонов, 4.Ҳикмат Ҳошимов (с), 8.Аюбхон Нуъмонов, 11.Муроджон Тошматов (77.Дониёр Исмоилов, 81), 14.Давронбек Каримқулов, 15.Зоҳид Абдуллаев, 17.Мирғиёс Сулайманов, 19.Алишер Зиёвутдинов (7.Дониёр Одилов, 71), 22.Исломбек Исоқжонов (13.Санжар Қодирқулов, 76), 40.Исломжон Қобилов, 70.Жаҳонгир Абдумўминов.
Захира: 1.Зафар Сафоев, 9.Фарҳод Намозов, 23.Камронбей Копадзе, 95.Тимур Усмонов.

“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Мақсуд Каримов ( 23.Шерзод Аъзамов, 68), 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одил Ҳамробеков, 10.Дилшод Раҳматуллаев (9.Дилшод Хушбаков, 68), 18.Бахром Абдураҳимов, 22.Игорь Голбан, 31.Сайдулло Раҳматов (38.Дониёржон Нарзуллаев, 46), 34.Фарруҳ Сайфиев, 69.Драган Черан.
Захира: 35.Санжар Қувватов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Сирожиддин Қўзиев, 15.Шахбоз Эркинов.


"Металлург" матбуот хизмати


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика