UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  7 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3

Олий лига. "Металлург" мавсумдаги иккинчи ғалабасига эришди Янгиликлар

Олий лига. "Металлург" мавсумдаги иккинчи ғалабасига эришди

Олий лиганинг 10-турида Бекободнинг "Металлург" клуби ўз майдонида Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубини мағлуб этди.

Мамлакат миллий чемпионатининг 10-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилган Бекободнинг “Металлург” жамоаси учрашувни одатдагидек ҳужумкор тарзда бошлади. Аммо меҳмонлар ҳам сафар ўйинига гарчи таркибда баъзи йўқотишлар бўлса-да,  жиддий ниятда келганликларини яширишмади. Майдон эгалари томонидан киритилган тезкор гол ташаббуснинг тўлиқ мезбонлар томонига ўтиб кетишини таъминлади. 8-дақиқада Алишер Зиёвуддинов чамаси 27-28 метрлар масофадан жарима зарбаси ишлади. Тўпни Жаҳонгир Абдумўминов тепди. Шоҳруҳ Эшбўтаев қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчакдан Муроджон Тошматов тўпни ўйинга киритиб берганида эса бекободликлар ҳисобни очишди. Ислом Қобилов боши билан тўпни уриб дарвоза тўрига туширди – 1:0.

Учрашувнинг 16-дақиқасида “Металлург” ўнг қанотдан яна хавфли ҳужум уюштирди. Мирғиёс Сулаймоновнинг узатиб берган тўпини бекободликларнинг бир йўла икки ўйинчиси – Алишер Зиёвуддинов ҳамда Зоҳид Абдуллаевлар чалқанча услубда дарвозага йўлламоқчи бўлишди. Аммо якунда бир бирларига халақит беришиб, имкониятни қўлдан чиқаришди.

Учрашувнинг 21-дақиқасида бекободликлар яна стандарт вазиятдан унумли фойдаланишди. Ўнг бурчакдан Муроджон Тошматов узатиб берган тўпни бу сафар Достонбек Турсунов бош билан уриб дарвоза тўрига туширди. Тўп дарвоза тўсинига теккан ҳолда чизиқни кесиб ўтди. Жуда чиройли гол бўлди – 2:0!

32-дақиқада бекободликлар яна тезкор ҳужумни амалга оширишди. Зоҳид Абдуллаевнинг кучли зарбасидан сўнг Шоҳруҳ Эшбўтаев тўпни эгаллаб олди. Биринчи тайм тугаши арафасида “Сўғдиёна” хавфли қарши ҳужумни ташкил этди. Сардорбек Эминовнинг чамаси 20-22 метрлардан тепган тўпини Зафар Сафаев қийинчилик билан ушлаб олди.

Иккинчи тайм аввалида меҳмонлар таркибида битта ўзгариш бўлди. Омон-бийик Халилов ўрнига Шоҳруҳ Достонов тушди. Айнан у меҳмонларнинг иккинчи таймдаги биринчи хавфли ҳужумини уюштирди. Тезкорлик билан тўпни қанотдан жарима майдонигача олиб келишга муваффақ бўлди. Тўп жарима майдонига етказиб берилганда Ислом Қобилов тўпни қўли билан ўйнади деб топилди. Бош ҳакам Зокир Қодиров бироз иккиланиб пенальти белгилади. Пенальтини эса Ғулом Ўрунов аниқ амалга оширди – 1:2. Бу 52-дақиқада содир бўлди.

Меҳмонларнинг хурсандчилиги эса узоқ давом этмади. 54-дақиқада бекободликларнинг ўнг қанотдан уюштирган комбинацияси гол билан якунланди. Тошматов – Сулаймонов – Абдумўминов комбинациясини Жаҳонгир муваффақяитли тугатди – 3:1.

59-дақиқада Зафар Сафаевнинг хатоси “Металлург”га қимматга тушиши мумкин эди. У тўпни тўғри рақиб ўйинчисига ташлаб берди. Яхшики Шоҳруҳ Достоновнинг дарвозабон устидан ошириб тепган тўпи ноаниқ кетди.

Учрашув сўнггига келганда иккала жамоа ҳам ўйин суръатини бироз тушириб юборишди. 85-дақиқада Сардорбек Эминовнинг зарбаси ноаниқ чиқди. Учрашув “Металлург”нинг ғалабаси билан якунланди.


“Металлург” – “Сўғдиёна” – 3:1 (2:0) . 12.05.2017 йил. 17:30. Бекобод.

Ҳакамлар
: Зокир Қодиров, Обод Жумаев, Руслан Самандаров, Комилжон Расулов.

Назоратчи ҳакам: Рашид Айтеков.

ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.

Гол: 1:0 – Ислом Қобилов 9 (пас – Муроджон Тошматов), 2:0 – Достонбек Турсунов 21 (пас – Муроджон Тошматов), 2:1 – Ғулом Ўрунов, 49-п, 3:1 – Жаҳонгир Абдумўминов, 54 (пас – Мирғиёс Сулаймонов).

“Металлург”: 1. Зафар Сафаев, 4. Ҳикмат Ҳошимов (с), 11. Муроджон Тошматов, 13. Санжар Қодирқулов (22. Ислом Исоқжонов, 75), 15. Зоҳид Абдуллаев, 17. Мирғиёс Сулаймонов, 19. Алишер Зиёвуддинов (8. Аюбхон Нўъмонов, 65), 20. Достонбек Турсунов, 28. Аброр Тошқўзиев, 40. Исломжон Қобилов (6. Дилмурод Каримов, 69), 70. Жаҳонгир Абдумўминов.

Заҳира: 32. Суҳроб Султонов, 3. Вусол Магеррамов, 7. Дониёр Одилов, 14. Даврон Каримқулов,

“Сўғдиёна”: 12. Шоҳруҳжон Эшбўтаев, 3. Азамат Исроилов, 5. Ғулом Ўрунов (с), 13. Рустам Аъзамов, 17. Ихтиёр Тошпўлатов, 18. Қаҳрамон Баҳодиров, 20. Улуғбек Худойбердиев, 22. Достон Абдураҳмонов, 34. Омон-бийик Халилов (11. Шоҳруҳ Достонов, 46), 59. Сарваржон Жўраев (35. Шаҳбоз Жўрабеков, 77), 77. Сардорбек Эминов.

Заҳира: 1. Сарвар Каримов, 6. Суннатилла Мамадалиев, 7. Санжар Рашидов, 15. Иззатилла Абдуллаев, 70. Дадажон Маматқулов.

Огоҳлантириш: Ихтиёр Тошпўлатов, 57, Зоҳид Абдуллаев, 87.


"Металлург" матбуот хизмати


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика