UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45«Ливерпул»нинг Трент Александер-Арнольд бўйича қарори маълум  1 08:55«Арсенал» Бундеслига юлдузи учун курашда «Челси» ва «Ливерпул»ни ортда қолдирмоқда  0 08:15ОКМК уч нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  0 00:40"Челси" ҳужумчиси Лондоннинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин  2 00:00Марҳабо, 2025 йил!  7 23:51Грилиш "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин?  1 23:25Расман: Машарипов "Истиқлол" билан шартномасини икки йилга узайтирди  4 22:56"Реал" асосий ҳимоячиларидан бири билан шартномани узайтириши кутилмоқда  3 22:35ОФК янги йилга янги логотип билан қадам қўйди  4 21:50"Реал" ўзининг очиқ машғулотларида 2024 йилда қўлга киритилган совринларни намойиш қилди  14 21:35"Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" янги мавсум учрашувларини шартли равишда ўз майдонларида қабул қилишади  5 21:10Навбатдаги омадсизлик. Уэйн Руни расман Чемпионшип клубини тарк этди  7 20:45Расман: "Нефтчи" ўз дарвозабони билан шартномани узайтирди  3 20:21Тарихий Олимпиада, "Ланс"даги олов Абдуқодир, "Насаф" ва "Андижон"га аталган мавсум — 2024 йил ўзбек футболида яна қандай воқеалар юз берди?  4 19:55МЮ мухлислари Зиркзее ўйиннинг 33-дақиқасидаёқ захирага олинганини қарсаклар билан қарши олишди  2

Олий лига. 16-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 16-тур рамзий терма жамоаси

2-3 август кунлари олий лигамизда 16-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Анъанамизга содиқ қолган ҳолда ўтган турнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Бу термадан "Насаф", "Андижон", "Металлург", "Пахтакор", "Бунёдкор", "Шўртан", "Қўқон-1912" ва "Навбаҳор" клубларидан футболчилар ўрин олишди.



Дарвозабон:
Элдорбек Суюнов "Насаф"


Дарвозани "Насаф" посбони Элдорбек Суюновга ишониб топширдик. Посбон водийда кечган шиддатли баҳсда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Турда фақат "аждардар" гол ўтказишмади. Суюнов Лочин Солиевнинг бирга бир вазиятда йўллаган зарбасидан сўнг тўпни қайтарганини ҳам таъкидлаш лозим.



Ҳимоячилар
Иброҳим Отахонов "Андижон"
Фарруҳ Сайфиев "Насаф"
Жавлон Мирабдуллаев "Металлург"


Ҳимоядан "Андижон" вакили Иброҳим Отахонов ўрин олди. Тажрибали ҳимоячи "аждарлар"га қарши баҳсда ҳимояда ишончли ўйнади ва шерикларини қўллаб қувватлаб турди. Меҳмонлар ягона голни пенальтидан уришди. Қолган вазиятларда Отахонов бошчилигидаги ҳимоячилар уларга имкон беришмади.

Худди шу ўйинда қаршиликлар сафида Фарруҳ Сайфиев чап қанот ҳимоясида ўйнади. Терма жамоами аъзоси Рой Рокнинг ўрнини муносиб равишда тўлдирди. Сайфиев ҳимоядан ҳужумларга ҳам фаол тарзда қўшилиб турди.

"Металлург" ҳимоячиси Жавлон Мирабдуллаев Тошкентда "Локомотив"га қарши баҳсда ҳимояда ишончли ўйнади. Тажрибали рақиб футболчиларнинг рейдларини тўхтатишда Жавлон анча фаол ҳаракат қилди.



Ярим ҳимоячилар
Руслан Вагапов "Металлург"
Кахи Махарадзе  "Пахтакор"
Достонбек Ҳамдамов "Бунёдкор"
Элдор Бойматов "Шўртан"


"Бунёдкор"нинг ёш ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов навбатдаги голи билан жамоасига ғалаба келтирди. Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилган ярим ҳимоячи "Бухоро" билан баҳсда мавсумдаги бешинчи голини урди.

"Металлург" ярим ҳимоячиси Руслан Вагапов "Локомотив" билан баҳсда жуда чиройли гол уришга муваффақ бўлди. Бундан ташқари ўз қанотида фаоллиги билан бошқалардан ажралиб турди. Натижада Бекобод клуби "Локо" майдонидан 1 очко билан қайтди.

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси ва сардори Кахи Махарадзе "Олмалиқ" билан баҳсда пенальтидан ҳисобни очди. Ўйин давомида ҳужумчиларни ажойиб паслар билан таъминлаб турди. "Шерлар"нинг кучли рақиб устидан меҳмонда ғалаба қозонишида Кахининг хиссаси катта бўлди.

"Шўртан" вакили Элдор Бойматов "Нефтчи"га қарши ўйинда фаол ҳаракат қилди. У ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишдан ташқари шерикларига ҳам кўплаб имкониятлар яратиб берди. Рақибнинг ҳужумларини бузишда ҳам яхши ўйнади.



Ҳужумчилар
Игорь Таран  "Шўртан"
Носир Отақўзиев  "Қўқон-1912"
Шахбоз Эркинов "Навбаҳор"


"Қўқон-1912"нинг тажрибали ҳужумчиси Носир Отақўзиев "Динамо" билан баҳсда ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди. Тажрибали футболчининг голлари эвазига Рустам Абдуллаев бошчилигидаги жамоа 7та ўйинлик ғалабасиз сериясига барҳам берди.

"Шўртан" клуби ҳужумчиси Игорь Таран "Нефтчи" билан баҳсда ўз ҳисобига 2та гол ва 2та голли пас ёзиб қўйди. Ғузорликлар иккинчи даврани 4:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади эса Таран ушбу ўйиндан сўнг ўз ҳисобидаги голлар сонини 7тага етказиб олди.

"Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида меҳмонлар ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов фаол ўйнади. Ҳужумчи Муборакда гол уришдан ташқари голли пас ҳам оширди. Унинг ҳам голлари сони худди Таран каби 7тага етди.

Бош мураббий
Рустам Мирсодиқов "Металлург"

Бекободнинг "Металлург" клуби сафарда "Локомотив"га қарши ўйнади. Рустам Мирсодиқов бошчилигидаги жамоа чемпионлик учун курашаётган жамоа майдонидан дуранг билан қайта олди. Дастлабки даврада Бекободда ўтган баҳсда ҳам дуранг кузатилганди. ТТЙМИда кечган баҳсда бекободликлар 1:1 ҳисобини қайд этишди. Рамзий терма жамоа бош мураббийлигини айнан Рустам Тўхтамуродовичга топширдик.
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика