

"Биз юлдузлар ва ёшлар билан бирга жаҳон даражасидаги футбол намойиш қилмоқчимиз. Германия чемпионатида кетма-кет 10 марта ғалаба қозониш ўзига хос натижа бўлади. Европа турнирларида ҳам ғолиб бўлишни хоҳлаймиз. Бунинг учун бизда яхши имконият борлигига аминман. Биз Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишни хоҳлаймиз. "Бавария"нинг ҳозирги таркиби унда ғалаба қозониши мумкин. Муваффақиятимизнинг сабаби — жамоада рақобатдошликнинг устунлигидир. ПСЖ катта сармоя киритмоқда, аммо ҳали Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқмади. Мен хавотирга тушмаяпман", — дейди собиқ дарвозабон.



