

- Ўйин жисмоний куч ва асабий жиҳатдан жуда қийин кечди. Пайенинг суперголидан жуда хурсандман. Айнан шу гол бизни қувонтирди ва муҳим уч очкони келтирди. Ўзим ҳам гол урганимдан мамнунман. Иккита вазиятга эга бўлгандим ва шуларнинг биттасини самарали якунладим. Учрашув яхши даражада ўтди. Ўйин темпи ҳам юқори бўлди. Ғалаба қозонганидан сўнг доимо ёқимли ҳисларни ҳис этасан. Мухлисларимиз қаршисида ўйнаш осон эмас. Гол киритганимдан сўнг фахр тўйғусини ҳис этдим.



