Оливье Жиру: "Месси ажойиб ўйинчи, аммо биз финал унинг ҳаётидаги энг яхши кеча бўлишига йўл қўймаймиз"
16 дек 2022 00:07
Янгиликлар
Оливье Жиру: "Месси ажойиб ўйинчи, аммо биз финал унинг ҳаётидаги энг яхши кеча бўлишига йўл қўймаймиз"
Франция термаси футболчилари финалда Мессига совға тайёрлаб қўйишган.
Франция терма жамоаси футболчиси Оливье Жиру Аргентинага қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Жиру Месси ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
"Месси ажойиб ўйинчи, аммо биз финал унинг ҳаётидаги энг яхши кеча бўлишига йўл қўймаймиз. Биз бу ўйинни ютиб, Жаҳон чемпиони бўлмоқчимиз. Мессини тўхтатиш учун барча ишни қиламиз.
Аргентина фақат Мессидан иборат эмас. Уларда жамоа учун ўйнайдиган бир қанча футболчилар бор. Айнан шунинг учун ҳам улар жуда кучли", -дейди Оливье Жиру.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина ва Франция ўртасидаги финал учрашуви 18 декабрь куни соат 20:00 да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар