UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  1 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  2 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  1 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  3 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  3 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  5 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  3 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  4 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  4

"Олимпик" нима учун футболчиларни ортга қайтарди? Янгиликлар

"Олимпик" нима учун футболчиларни ортга қайтарди?

"Олимпик" жамоаси янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда.

Жамоа таркибида бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтмоқда. Шунингдек, бошқа жамоаларга ўтиши кутилган айрим ўйинчилар ҳам ортига қайтган. Мазкур мавзу ва тайёргарлик ҳақида Тимур Кападзега юзландик. 

"Тайёргарликни декабрь ойида бошлаганмиз. 17 январь куни яна Анталияга кетамиз. Ҳаммаси режа асосида кетмоқда. Муҳими барча соғ-саломат. Табиий майдонлар йўқлиги учун асосий эътиборни жисмоний ҳолатимизни тиклашга қаратганмиз. Янги футболчиларни ҳам синовдан ўтказяпмиз. Ўзини кўрсатганларни олиб қоламиз",- дейди Кападзе

- Мавсум якунига етгач бир нечта футболчиларга таклифлар кўпайди. Уларнинг айримлари янги жамоаси сафига ҳам бориб қўшилди. Лекин нима учун ортга қайтарилди?

- Хориждан ҳам таклифлар бор эди. Четдан яхши таклиф бўлса, кўриб чиқамиз дедик. Лекин кетса ҳам февраль, март ойида йиғинларимизда назоратимда бўларди. Клублар, агентларга олдимизда мусобақа борлигини, йиғинларимиз кўплигини тушунтирдик. Барибир ёзгача тақвим тиғиз, терма жамоа билан кўп бўлишади. Раҳбарият билан бир қарорга келиб, футболчилар шу ерда тайёргарлик кўришини маъқул топдик. Ҳар бир футболчимизга таклифлар бўлаётгани 2-3 йилдаги ишимизнинг самараси. 

- Хориж жамоаларида ўйнаётган легионерларчи? Ўйин амалиёти бўлмаётганларни "Олимпик"да кўрамизми?

- Улар билан ҳам гаплашдим. Яхши жамоа бўлмаса, ёзгача биз билан бўлиши мумкинлигини айтдим. Ўйин амалиёти берадими ёки йўқ бу ҳам муҳим. Биринчидан легионерларнинг клуби билан шартномаси бор. Бу масалани ҳам кўриб чиқамиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика