"Олимпиакос" — "Манчестер Юнайтед". Савиола ўйинни ўтказиб юборади

Tolibjon Qosimov
24 фев 2014, 13:12
"Олимпиакос" ҳужумчиси Хавьер Савиола ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги "Манчестер Юнайтед"га қарши дастлабки ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Аргентинлик ҳужумчи Греция чемпионати доирасидаги ОФИ билан бўлган ўйинда чап сонидаги мушакларини шикастлаб олди.

Бугун Савиола қўшимча тиббий кўрикдан ўтади ва қачон сафга қайтиши маълум бўлади.

"Манчестер Юнайтед"га қарши баҳс Савиола учун УЕФА байроғи остидаги 100-учрашув бўлиши кутилганди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›