UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  205 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  7 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

Олий лиганинг 17-турига жами 25321 нафар томошабин Янгиликлар

Олий лиганинг 17-турига жами 25321 нафар томошабин

Ортда қолган олий лиганинг 17-турига оид статистикани беришда давом этамиз.
Қуйида мухлислар ташрифи борасида тўхталиб ўтишни лозим топдик. Миллионлар ўйини бўлмиш футболни ишқибозларсиз тасаввур этиш қийин. Тўғри, охирги йилларда томошабинларнинг ташрифи кескин равишда пасайиб кетмоқда. Бунга бир неча омилларни келтириб ўтиш мумкин.

Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган 7 ўйинига жами 25321 та мухлис ташриф буюрган. Ҳар бир баҳсга ўртача миқдорда 3617тадан томошабин демакдир.  Албатта бу ачинарли холатдир. Ўз вақтида битта ўйинга 20000дан зиёд ишқибозлар кирганига гувоҳ бўлганимиз учун 7та ўйинга 25000 мухлис киргани ажабланарлидир.

17-турнинг “Қизилқум” – “Нефтчи” ўйини ишқибозларда катта қизиқиш уйғотди. Мазкур учрашувни 8321 нафар мухлис бевосита стадионда туриб кузатган. Бу йил томошабинлар ташрифи борасида фаоллик кўрсатаётган Навоий жамоасининг ҳар бир уй баҳсига нисбатан кўп мухлис кирмоқда.

Аксинча “Металлург” – “Бухоро” ўйинига энг кам мухлис кирди, 1038 нафар томошабин!

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Қизилқум» – «Нефтчи» – 2:0. 8321 томошабин.
«Андижон» – «Олмалиқ» -1:1. 6509 томошабин.
«Металлург» – «Бухоро» – 4:3. 1038 томошабин.
«Насаф» – «Навбаҳор» – 1:0. 3012 томошабин.
«Пахтакор» – «Машъал» – 3:0. 1436 томошабин.
«Бунёдкор» – «Динамо» – 0:1. 1663 томошабин.
«Сўғдиёна» – «Локомотив» – 0:2. 3342 томошабин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика