UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  3 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  3 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Олий лига. Мухлислар статистикасига ўзгартириш киритилди Янгиликлар

Олий лига. Мухлислар статистикасига ўзгартириш киритилди

Маълумки, ўтган ҳафта олий лиганинг 9-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ортда қолган учрашувларнинг қайдномаларига назар ташлаймиз.

Мухлислар ташрифи ҳақида гап кетганида биринчи ўринда “Динамо” гавдаланади. Негаки самарқандликлар уй ўйинига бу турда нисбатан энг кўп мухлис ташриф буюрган. Гарчи жамоанинг натижалари кутилганидек чиқмаётган бўлсада, ишқибозлар клубни ёлғизлатиб қўймаяпти ва ҳар бир уй ўйинига кириб, қизғин қўллаб-қувватламоқда. Ўтган шанба оқшомида “Динамо” – “Сўғдиёна” баҳсига жами 8052 нафар томошабин ташриф буюрган. Географик жиҳатдан қўши бўлган ушбу жамоаларнинг ўйинига Жиззахдан ҳам кўплаб ишқибозлар қадам ранжида қилганини таъкидлаш жоиз.
Бу борада энг паст кўрсаткич водий дербисида қайд этилди. Ҳа, афсуски шундай. Илгари водий дербиларига кириш яхшигина муаммо бўлган. Ўйиндан 1 кун олдин кассаларди деярли чипта тугаб бўларди. Афсуски сўнгги пайтларда ундай дея олмаймиз.


Шанба куни “Соғлом авлод” стадионида кечган баҳсни атига 1325 нафар ишқибоз кузатиб борган.

ЎЗГАРТИРИШ.

Андижон статистикасига ўзгартириш киритилди

Учрашув комиссари ва маълумотларни қабул қилувчи ПФЛ вакилининг томошабинлар ҳисобида англашилмовчиликка йўл қўйгани маълум бўлди.

"Андижон" жамоасининг расмийларини сайтимизга хабар қилишича, 1325 томошабин эмас 13 250 нафар мухлис келган. Бу ерда битта "0" тушиб қолган экан.



Томошабинлар ташрифи кимда қандай?


«Бунёдкор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак) – 4:0. 1430 томошабин.
«Насаф» (Қарши) – «Металлург» (Бекобод) – 0:1. 3460 томошабин.
«Пахтакор» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона) – 2:0. 4227 томошабин.
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Шўртан» (Ғузор) – 2:1. 6500 томошабин.
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Локомотив» (Тошкент) – 2:2. 6830 томошабин.
«Бухоро» (Бухоро) – «Қизилқум» (Навоий) – 1:2. 7503 томошабин.
«Динамо» (Самарқанд) – «Сўғдиёна» (Жиззах) – 2:0. 8052 томошабин.
«Андижон» (Андижон) – «Навбаҳор» (Наманган) – 3:2. 13250 томошабин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика