UZ

Сўнгги янгиликлар

21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  50 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  6 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  26 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  16 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  20 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  5 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  19

Олий лига. 8-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 8-тур рамзий терма жамоаси

Олий лиганинг 8-тур ўйинлари якунлангач одатга кўра рамзий терма жамоани тузиб чиқдик.
Ундан "Локомотив", "Пахтакор", "Бухоро", "Насаф", "Металлург", "Шўртан", "Олмалиқ", "Қизилқум" ва "Сўғдиёна" жамоаси футболчилари ўрин олишди.



Дарвозабон: Зафар Сафоев ("Металлург")

"Металлург"нинг ёш дарвозабони олий лигадаги дастлабки ўйинини "Пахтакор"га қарши ўтказди. Ёш посбон амалдаги чемпионларга қарши жуда яхши ўйнади. Бир қатор вазиятларда у бекободликларни яққол голли вазиятлардан қутқариб қолди. Тўғри жамоаси мағлуб бўлди лекин дарвозабон ярим жамоа эканини унутмаслик керак. Бир ўзи кучли рақибга қарши ўйинда ғалаба қозона олмасди.



Ҳимоячилар: Богдан Хауши ("Бухоро"), Ҳамза Каримов ("Насаф"), Александр Мерзляков ("Пахтакор").



Ҳимоя чизиғига уч нафар футболчини танладик. Муборакда меҳмон бўлган "Бухоро" 2:2 ҳисобидаги дурангга эришди. Ўша ўйинда меҳмонлар сафида руминиялик Богдан Хауши жарима тўпидан гол уриб ҳисобни очганди. Бундан ташқари Хауши ҳимояда "Машъал"нинг бир қатор ҳужумларини қайтариб турди.



Наманганда "Навбаҳор"га қарши ўйнаган "Насаф" сўнгги сонияларда ўтказиб юборилган гол туфайли дуранг ўйнади. Ўша баҳсда қаршиликлар сафида ҳимояда Ҳамза Каримов бўлмаганида "лочинлар" ғалаба қозониб кетишлари ҳам ҳеч гап эмас эди. Ҳамза урилган голда ҳам Мақсудга ҳаммуаллифлик қилди.

Бекободдаги ўйинда ўз қанотида жуда фаол ўйнаган Мерзляков жамоасининг ғалабасига катта хисса қўшди. Саша ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда тезкор ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турди. Бир неча бор унинг узатган тўпларни ҳужумчилар дарвозага йўллай олишмади.



Ярим ҳимоячилар: Мурод Тошматов ("Металлург"), Санжар Шоаҳмедов ("Локомотив"), Виктор Карпенко ("Шўртан"), Шавкат Саломов ("Олмалиқ")

"Металлург" ярим ҳимоячиси Мурод Тошматов жамоасида энг фаол ўйнаган футболчилардан бири бўлди. Баҳс давомида у ҳужумлар ташкил этишда фаол бўлди. Бундан ташқари бекободликларнинг ягона жавоб тўпини ҳам айнан Тошматов "Пахтакор" дарвозасига киритди.



"Олмалиқ"дан "Локомотив"га ўтган Санжар Шоаҳмедовнинг ўйинида ўсиш кузатилмоқда. У ОЧЛда илк бор қатнашди, голлар урди. Кечаги "Андижон"га қарши учрашувда Санжар гол урди, майдон марказида яхши ўйнади, ҳужумчиларни бир неча марта қулай вазиятга чиқарди.

Ғузорда томошабинлар ҳақиқий голлар шоусига гувоҳ бўлишди. "Шўртан" ва "Олмалиқ" 3:3 ҳисобида жанговор дуранг ўйнашди. Мезбонлар сафида Виктор Карпенко иккита гол урди. Олмалиқликлар сафида эса Шавкат Саломов доимгидек фаол бўлди. Жамоасининг 10 киши бўлиб мағлубиятдан қутулиб қолишида унинг ёрдами катта бўлди.



Ҳужумчилар: Баҳодир Пардаев ("Пахтакор"), Бахриддин Ваҳобов ("Қизилқум"), Жасур Ҳакимов ("Сўғдиёна")

Ҳужум чизиғига уч нафар дублга эришган футболчи киритилди. "Пахтакор" ҳужумчиси Баҳодир Пардаев Бекободдаги ўйинни асосий таркибда бошлади. Бундан олдинги ўйинларда асосан захирадан майдонга тушган футболчи гол урмаганди. "Металлург" билан ўйинда эса бирданига 2та гол уришга эришди.

Бу йилги мавсум тўпурари Бахриддин Ваҳобов гол уришда давом этмоқда. "Қўқон-1912"га қарши баҳсда тажрибали ҳужумчи бу мавсумдаги ўзининг 7 ва 8-голларини урди.



Жиззах клуби ўз тарихида илк бор "Бунёдкор"ни мағлуб этишида Ҳакимовнинг хиссаси жуда катта бўлди. "Сўғдиёна" ҳужумчиси Жасур Ҳакимов "Бунёдкор" билан ўйинда иккита гол уриб "қалдирғочлар"нинг мағлубиятни таъминлади.

Бош мураббий: Даврон Файзиев ("Сўғдиёна")

Тур рамзий терма жамоасига "Сўғдиёна" устози Даврон Файзиев мураббий сифатида киритилди. Даврон Орипович ўз шогирдлари билан "Бунёдкор"ни мағлуб этишни уддалади. Рақиб қандай ҳолатда бўлишидан қатъий назар бу "Бунёдкор" эди. Шу боис Файзиевни тур мураббийи деб топдик.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика