UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:31Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум” (матнли трансляция)  0 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  0 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  3 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  18 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  3 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  11 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  5 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  20 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  4 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   13

Олий лига 7-тур статистикаси Янгиликлар

Олий лига 7-тур статистикаси

3-5 май кунлари олий лигада 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатдагидек тур статистикасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Турнинг 7та учрашувида жами 26та гол урилди. Ҳар бир ўйинга ўртача 3,71тадан гол тўғри келади. Таъкидлаш лозимки, ҳозирча айнан мана шу тур энг кўп гол урилган тур бўлиб турибди. Сабаби бунгача 1-турда 21та гол урилганди. Сермаҳсуллик натижаси 7-турда янада оширилди.

7-турдаги 7та ўйиндан 5тасида майдон эгалари ғалаба қозонишди. Турнинг дастлабки учрашувида “Локомотив” Самарқанднинг “Динамо” клубини 3:1 ҳисобида таслим қилди. Учрашувда Тўлқин Мирзаев ҳисобни очганига қарамай майдон эгалари якунда иродали ғалабага эришишди. Фарҳод Тожиев дублга эришган бўлса, яна битта голни Иван Нагаев меҳмонлар дарвозасига урди. “Гулистон” ўз уйида “Шўртан”ни мағлуб этди. Роббим Ҳасанов ва Бобур Акбаровнинг голларига ғузорликлар фақат бир марта Обид Жўрабоевнинг голи билан жавоб беришди – 2:1.

Қаршида “Металлург” “Насаф”га етарли қаршилик кўрсата олгани йўқ. 1-дақиқадаё Алланиёзов ҳисобни очди. 36 ва 38-дақиқаларда Илҳом Юнусов ва Шоҳруҳ Гадоев кетма-кет иккита гол уришди. Биринчи бўлим сўнггида бекободликлар ҳужумчиси Шахзодбек Нурматов томонидан урилган гол якунда учрашувда сўнгги гол бўлиб чиқди – 3:1. Олий лиганинг дастлабки 6та турида умуман очко ололмаган “Қизилқум” ниҳоят 7-турда ғалаба қозонди. Зарафшонга “Нефтчи” ташриф буюрди. Фарғоналиклар футболчиси Шерзод Ҳакимов ўйинда ҳисобни очди. Шундан сўнг “Локомотив” – “Динамо” учрашуви сценарийси такрорланди. Яннис Мандзукас дублга эришди, Файзулло Қамбаров ўйинга якуний нуқтани қўйди – 3:1.

ОЧЛ 1/8 финалига чиққан “Бунёдкор” ўз майдонида “Бухоро”ни йирик ҳисобда таслим қилди. Қосимов шогирдлари ўйиннинг дастлабки бўлимидаёқ барча масалани ҳал қилишди. Лутфулла Тўраев, Олег Зотеев биттадан гол уришган бўлса, украиналик ҳужумчи Олександр Пишур дубл қайд этди – 4:0.

Бу турда битта дуранг натижаси қайд этилди. Зоминдаги стадионда бўлиб ўтган баҳсда лига дебютанти “Сўғдиёна” Тошкентнинг “Пахтакор” клуби билан дуранг ўйнади. Ўйинда ҳисоб очилгани йўқ – 0:0.

Меҳмонда фақат “Навбаҳор” муваффақиятга эришди. Наманганликлар Олмалиқда кечган қизиқарли ўйинда уч очкога эга бўлишди. 7та гол урилган ўйинда майдон эгалари сафида Шахбоз Эркинов, Диёр Туропов ва Евгений Гоголь ўзларини кўрсатишди. “Лочинлар” сафида эса иккита футболчи ўзини кўрсатди. Сабаби Акром Бахриддинов ва Рўзимбой Аҳмедов дубл расмийлаштиришди – 3:4.

7-турда умуман пенальти белгиланмади. Бу турга қадар жами 10 та пенальти белгиланган ва 9таси голга айлантирилган эди.

Турнинг 7та учрашувида ҳакамлар томонидан 17та сариқ карточка кўрсатилди. Бу ҳар бир ўйинда 2,43тадан сариқ карточка кўрсатилди деганидир. “Қизилқум” – “Нефтчи” ўйинида энг кўп огоҳлантириш кўсатилди – 5 та. “Локомотив” – “Динамо” учрашувида бош ҳакам футболчиларга умуман карточка кўрсатмагани эътиборга молик. 7-турда биронта футболчи қизил карточка сабаб майдондан четлатилгани йўқ.

 7-турда битта йирик ҳисоб қайд этилди. Юқорида айтиб ўганимиздек “Бунёдкор” ўз уйида “Бухоро” дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди. Бу билан “қалдирғочлар” мавсумдаги 5-йирик ғалабани қўлга киритишди. “Бухоро” эса иккинчи марта йирик ҳисобда таслим бўлди.

Ушбу турда 5та футболчи дублга эришди. Чемпионат тўпурари Фарҳод Тожиев “Динамо”га қарши кечган ўйинда ўзининг мавсумдаги тўртинчи хет-тригини расмийлаштирди. “Қизилқум” ярим ҳимоячиси Яннис Мандзукас “Нефтчи” дарвозасига ҳар бўлимда биттадан гол уришга муваффақ бўлди. “Навбаҳор”нинг бир йўла икки футболчиси Акром Бахриддинов ва Рўзимбой Аҳмедов “Олмалиқ”қа қарши кечган баҳсда иккитадан гол уришди. Украиналик ҳужумичи Олександр Пишур “Бунёдкор” таркибида ўтган турда ҳам дублга эришганди. 7-турда унинг иккита голи “Бухоро” дарвозасидан ўрин олди.

7-турнинг 7та учрашувини кузатиш учун стадионларга жами 35705 нафар томошабин ташриф буюди. Бу ҳар бир ўйинга ўрта ҳисобда 5101 нафар томошабин келди деганидир. Турнинг энг кўп томошабини “Гулистон” – “Шўртан” учрашувига келди – 8751. Энг кам томошабин эса “Бунёдкор” – “Бухоро” баҳсига ташриф буюрган. Ушбу ўйинни кўриш учун “Бунёдкор” стадионига 3162 нафар томошабин келди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика