UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  2 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  18 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  8 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  43 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13

Олий лига 6-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига 6-тур рамзий терма жамоаси

Ўзбекистон миллий чемпионатининг 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Одатимизга кўра якунланган турда ўзини кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқдик.

Дарвозабон: Ўткир Юсупов ("Насаф").

Дарвозага Қашқадарё дербисида "Насаф" дарвозасини қўриқлаган Ўткир Юсупов жамоасини бир нечта голлардан қутқариб қолди. Посбон Элдор Суюновнинг ўрнини билинтирмасликка уринди.



Ҳимоячилар: Шерзод Файзиев ("Машъал"), Шерзод Аъзамов ("Насаф"), Асқар Муҳиддинов ("Қизилқум").

"Машъал" ҳимоячиси Шерзод Файзиев "Қўқон-1912"га қарши баҳсда жамоаси гол ўтказиб юбормаслигида катта хисса қўшди. У ҳаводаги тўп узатишларни бир неча марта қайтаришга эришди.



Қашқадарё клубидан яна бир футболчи рамзийга киритилди. "Насаф" ҳимоячиси Шерзод Аъзамов "Шўртан" билан баҳсда ўзининг фаоллиги билан ажралиб турди. "Аждарлар" учрашув давомида кўпроқ ҳимояланишди, шу боис Аъзамов кўпроқ тўп билан муомала қилди, ҳужумларни қайтарди.

"Қизилқум" клуби ўз майдонида унча мунча жамоага ташвиш туғдиради. Бу турда навоийликлар "Андижон"ни 1:0 ҳисобида таслим қилишди. Мезбонлар сафида тажрибали Асқар Муҳиддинов ҳимояда бошқаларга ўрнак бўлди. Водий клубининг ҳужумларини қайтаришда Асқар анча фаол ўйнади.

Ярим ҳимоячилар:
Мансур Саидов ("Нефтчи"), Шерзод Каримов ("Пахтакор"), Шавкат Саломов ("Олмалиқ"), Икром Алибоев ("Локомотив"), ҒуломҲайдар Гулямов ("Шўртан").

"Нефтчи" етакчиси Мансур Саидов "Сўғдиёна"га қарши баҳсда ҳужумларни бошлашда ва голли паслар оширишда фаол бўлди. Айнан унинг ҳаракатлари учта голга олиб келди ва ҳақли равишда рамзий термага киритилди.



"Пахтакор"чи Шерзод Каримов Тошкент дербисида жамоасининг энг яхши футболчиси бўлди. Бироқ "шерлар" ашаддий рақибига ютқазиб қўйишди. Унинг қанотдан узатган тўпларини дарвозага жойлаб қўядиган ҳужумчи топилмади.



Ушбу ўйинда рақиб сафида ўйнаган Икром Алибоев олий лигадаги ўзининг илк голини урди. Бундан ташқари рақибларга марказда ўйин бермасликка уринди. Жамоа ютдими, демак Алибоев яхши ўйнади.



"Шўртан" сафидаги Давид Сильва ким экан", - бу ғузордаги стадионга келган мухлисларнинг фикри эди. "Насаф" дарвозасига гол урган ҒуломҲайдар Гулямовнинг ташқи кўриниши ҳақиқатдан ҳам испаниялик футболчини эслатиб юборади. Ҳаракатчанлиги ҳам Сильвага ўхшаши рост. "Аждарлар" дарвозасига гол урган футболчини рамзий термага киритишга қарор қилдик. Битта гол ургани учунгина эмас, учрашув давомида рақиб ҳимоячиларига тинчлик бермаганини Ғузор стадионига ташкриф буюрган барча кўрди.



Қозоғистонда ўйнаб "Олмалиқ"қа ўтган Шавкат Саломов ўзининг паслари ва зарбалари билан барчанинг эътиборига тушмоқда. "Бухоро"га қарши баҳсда ўзининг собиқ клуби дарвозасига иккита гол урган Шавкат рамзий термага киритилди. Унинг жамоадоши Никита Павленко ҳам ўша учрашувда 3та голли пас оширди. Лекин голнинг қадри юқорироқ бўлгани учун Саломовни танлашга қарор қилдик.


Ҳужумчилар: Зоҳир Қўзибоев ("Машъал"), Рўзим Аҳмедов ("Нефтчи").



Муборакнинг "Машъал" клуби ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоев голлар уришда давом этади. Бу сафар терма жамоамиз ҳужумчиси "Қўқон-1912" дарвозасига иккита гол урди. Бундан ташқари у шерикларига имконият яратиб беришда ҳам фаол бўлди. Турнинг энг чиройли голини урган Рўзимбой Аҳмедов ҳам рамзий термага киритилди. Аҳмедов "Сўғдиёна"га қарши баҳсда икки бор тўп киритишга муваффақ бўлди.


Бош мураббий: Вадим Абрамов

Олий лиганинг 6-тур рамзий терма жамоасига бош мураббий этиб "Локомотив" устози Вадим Абрамовни маъқул кўрдик. Бунга сабаб шуки, Абрамов кеча бўлиб ўтган Тошкент дербисида амалдаги чемпион "Пахтакор"ни мағлуб этди. Ушбу мағлубият "Пахтакор"нинг олий лигадаги 40та ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига барҳам берди. Бундан ташқари, Абрамов "Пахтакор"ни ўз майдонида енгган "Локомотив"нинг дастлабки мураббийи бўлди. Шу боис ҳам Вадим Карленовични тур рамзий термасига бош мураббий сифатида лойиқ кўрдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика