UZ

Сўнгги янгиликлар

16:38"Арсенал" иқтидорли футболчиси билан шартномани узайтиришга жиддий киришган  0 16:11Transfermarkt: Мозговой Неъматовга етиб олди, Сергеевнинг нархи 1 миллион бўлди   1 16:03"Насаф" Қаршида "Навбаҳор" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкент вилоятида йиғинга киришди  1 15:05Винисиус Хаби Алонсо ҳақида қандай фикрда?  0 14:36Англиянинг 3 та клуби Гарначога қизиқмоқда  0 14:07"Барселона" Гави борасида бир қарорга келди  0 13:39Мюллер: "Бавария" ҳаво иссиқлигига қарамай, "Окленд Сити" билан ўйинда яйради"  0 13:12Руслан Жиянов: "Чемпионлик учун охиригача курашамиз"  10 12:55Акмал Мозговой: "Ҳар бир жамоа бизга қарши борини бериб ўйнайди"  7 12:40"Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Украина беллашувини кўришни истардим" – Максим Шацких билан катта интервью  13 12:27Эшитдик-да! "Нефтчи" Ўзбекистон МТЖнинг икки аъзосига қизиқмоқда  17 12:06"Манчестер Сити"га янги келган Шерки: "МЮни йўқ қилиш учун улар билан ўйинни кутяпман"  15 11:39Симеоне: "Энрике таркибни кучайтириши керак бўлганида, ПСЖ вингер учун 70 млн евро сарфлади"  4 11:11Гравина: "Гаттузо – Италия футболининг рамзи"  0

Олий лига 5-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига 5-тур рамзий терма жамоаси

Ўтган ҳафта охирида олий лигада 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Одатимизга кўра якунланган турда ўзини кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқдик.

Дарвозабон
Муҳиддин Худоёров "Динамо"

Бир неча йил давомида олий лигада кўринмаган дарвозабон Самарқанд жамоасида жароҳат олган Андрей Мельничук ўрнини билинтирмаяпти. Худоёров "Локомотив"га қарши баҳсда ўз жамоасини қатор голлардан қутқариб қолди. Агар у бўлмаганида "темирйўлчилар" ҳисобни йирик кўринишга келтиришлари ҳеч гап эмасди.

Ҳимоячилар
Дилёрбек Эрматов "Нефтчи"
Иброҳим Раҳимов "Локомотив"
Даврон Турсунов "Андижон"

"Нефтчи" ўз майдонида Муборакнинг "Машъал" клубини қабул қилиб 1:0 ҳисобида зафар қучди. Майдон эгалари сафида ҳимояда Дилёрбек Эрматов доимгидек фаол ҳаракат қилди. Бундан ташқари "Машъал" фарғоналиклар дарвозасига гол ура олмади.

Жароҳатидан қутулиб сафга қайтган "Локомотив" вакили Иброҳим Раҳимов Самарқандда асосий таркибда майдонга тушди. У Абрамовнинг ишончини тўлиқ оқлади дея оламиз. Ўз қанотидан кўп бора рақиб жарима майдонига келиб ҳужумларда фаол қатнашган Раҳимов ягона голга ҳаммуаллифлик қилди.



"Андижон" жамоаси ниҳоят 5-турга келиб ғалаба қозонди. "Бухоро"га қарши баҳсда мезбонлар таркибида Даврон Турсунов бошқалардан ажралиб турди. Иккинчи бўлимда "Бухоро"нинг бир қатор ҳужумларини қайтаришда Турсунов фаоллик кўрсатди.

Ярим ҳимоячилар
Шоҳруҳ Гадоев "Насаф"
Жавоҳир Соҳибов "Пахтакор"
Достон Ҳамдамов "Бунёдкор"
Никита Павленко "Олмалиқ"
Зоҳир Пиримов "Олмалиқ"

Бир ярим йил олдин жароҳат олиб сафдан чиққан Шоҳруҳ Гадоев яна ўз спорт формасини тиклаб бормоқда. Икки тур олдин гол урган Гадоев бу сафар "Қизилқум" дарвозасига икки тўп киритди ва ҳақли равишда рамзий термадан ўрин олди.



Ёшларни кўп мақтамаслик керак дейишади футбол мураббийлари. Лекин яхши ўйнаб турса қандай қилиб мақтамай бўлади? "Пахтакор" Жавоҳир Соҳибов навбатдаги бор рамзий терма жамоадан ўрин олмоқда. У "Шўртан"га қарши баҳсда муҳим гол уриб жамоасига ғалаба келтирди.

Рамзий термадан ўрин олган яна бир ёш "қалдирғоч" Достон Ҳамдамов "Навбаҳор"га қарши ўйинда рақиб ҳимоячиларига тинчлик бермади. Дастлабки гол урилганда айнан у Ғофуровга пас берди, бундан ташқари Хуршид Хўжаев қўриқлаган дарвозага чиройли гол урди. Якунда айнан унинг голи "Бунёдкор"га муҳим ғалабани келтирди. Бироқ учрашувдаги энг чиройли голни Ҳамдамов ургани йўқ. Бу ҳақда пастроқда ўқийсиз.



Турнинг энг чиройли голи Олмалиқда урилди. "Қўқон-1912"га қарши учрашувда захирадан тушган икки футболчи Никита Павленко ва Зоҳир Пиримов суперголни ташкил этишди. Павленко қанотдан тўпни оширди, Пиримов эса тўхтатмай дарвозани нишонга олди (видео). Бу икки футболчини фақат мана шу гол учун рамзий термага қўшмадик. Улар майдонга тушгач "Олмалиқ" ўйинида ишонч пайдо бўлди ва якунда Игорь Шквирин жамоаси иродали ғалабага эришди.



Ҳужумчилар
Абдумалик Абдуллаев "Андижон"
Санъат Шихов "Навбаҳор"

Эдгар Гесс "Андижон" ҳужумида Абдумалик Абдуллаевга ишонч билдиришда давом этади. 3-турда Олмалиқда ўтган ўйинда гол ва голли пас ишлаган ҳужумчи "Бухоро" билан баҳсда ҳам анча фаол бўлди. Айнан у ҳисобни очди. Бундан ташқари бир қатор имкониятларга эга бўлди.

Юқорида Достон Ҳамдамовнинг голи "Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашувидаги энг чиройли гол бўлмаганини ёздик. Сабаби ўйин сўнггида Санъат Шихов 30 метрлардан Павел Бугало қўриқлаётган дарвозанинг тўққизлигини аниқ нишонга олди. Шихов учрашув давомида ҳам жамоаси сафида анча фаол ўйнади.



Бош мураббий: Эдгар Гесс ("Андижон")
"Бургутлар" олий лиганинг дастлабки 4та турида сафарда ўйнаб умуман ғалаба қозона олишмади. Сўнгги учрашувларда жамоанинг ўйини кучайганини кўрдик, фақат натижа йўқ эди. 5-турга келиб "Андижон" ниҳоят ўз мухлислари қаршисида ўйнади ва уларга узоқ кутилган ғалабани тақдим этди. Эдгар Гесс ўз собиқ жамоаси "Бухоро"ни мағлуб этиб рамзий терма жамоага кирди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика