UZ

Сўнгги янгиликлар

23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  0 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  180 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  3 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  17 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  10 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  18 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  143 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  59 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  13 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  665 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  7 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  9 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  5

Олий лига. 23-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 23-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигамизда 23-тур баҳслари бўлиб ўтди.
Ушбу турда ўтказилган еттита ўйиндан учтасида дуранг қайд этилди, яъни Самарқанд, Муборак ва Андижонда кечган баҳсларда ҳеч бир жамоа ғалаба қозонмади. Турнинг марказий учрашуви эса Тошкентда ўтказилиб, унда “Пахтакор” “Насаф”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионлик сари дадил қадам ташлади. Бу тур сафарда ғалаба қозонган жамоа биргина “Локомотив” бўлди. “Темирйўлчилар” Олмалиқдан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишди. Қуйида 23-тур рамзий терма жамоасини келтириб ўтамиз.



ДАРВОЗАБОН
Ўткир Юсупов (“Насаф”)

Ўткир Юсупов қисқа фурсат ичида ўзини кўрсата олди. Элдор Суюнов терма жамоага чақирилгач, “Насаф” бош мураббийи Ўткир Юсуповга ишонч билдирди ва ҳозирча дарвозабон мураббийнинг ишончини оқлаб келяпти. Тошкентда “Пахтакор” билан кечган баҳсда Юсупов ўзини кўрсата олди. Гарчи “Насаф” мағлубиятга учраган бўлса-да, бунда дарвозабоннинг айби деярли йўқ. Энди Юсупов ва Суюнов ўртасида ҳақиқий рақобат юзага келса ажаб эмас.



ҲИМОЯЧИЛАР
Сирож Ҳамроев (“Машъал”)
Аваз Агалиев (“Динамо”)
Ойбек Нурбоев (“Бухоро”)
Аюбхон Нўъмонов (“Сўғдиёна”)

Ҳимоячилардан Сирож Ҳамроев бу йил ўсишга эришди десак бўлади. У “Машъал”га қайтиб келгач, кўпчилик Сирож яна захирада ўтириб қолади деб тахмин қилганди, бироқ унинг ўзи меҳнати орқали тахминларни йўққа чиқариб, жамоасининг асосий таркибида ўз ўрнини топа олди.

Фаолиятини кўп клубларда ўтказган Аваз Агалиев ҳам “Динамо” сафида анча ишончли ҳаракат қилмоқда. У “Пахтакор” билан кечган баҳсда ҳам ажралиб туришга ҳаракат қилганди. Умуман олганда, Агалиев олий лигамизнинг барқарор ҳимоячиларидан бири ҳисобланади.

Ойбек Нурбоев ҳам “Бухоро”да ўз ўрнини топиб кета олди. У жорий мавсум ҳимояда яхши ўйин кўрсатмоқда. Клубда бош мураббий ўзгаргач, янги мураббий Сеид Сеидов ҳам доим бу футболчига ишонч билдириб келяпти.

“Сўғдиёна”нинг олий лигада қолиш имкониятлари ҳақида бир нарса дейиш қийин, аммо жамоа сафида бир қатор номлар порлади. Шулардан бири Аюбхон Нўъмонов. Агар “Сўғдиёна” биринчи лигага тушиб кетадиган бўлса, Аюбхон катта эҳтимол билан бошқа клубга ўтиб кетади.



ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Жамшид Искандеров (“Пахтакор”)
Дилшод Жабборов (“Навбаҳор”)
Дилшод Раҳматуллаев (“Локомотив”)
Сардор Расулов (“Металлург”)

Ярим ҳимоячилардан ушбу турда Жамшид Искандеров, Дилшод Жабборов, Дилшод Раҳматуллаев, Сардор Расулов сингари ўйинчилар ўзларини кўрсата олишди. Хусусан Искандеров “Насаф” дарвозасини ажойиб тарзда ишғол қилган бўлса, “Локомотив”дан “Навбаҳор”га ўтган Жабборов жарима тўпини жуда маҳорат билан амалга оширди.



Чемпионлик учун курашаётган яна бир жамоа “Локомотив”нинг сафарда ғалаба қозонишига Дилшод Раҳматуллаев ҳам ўз ҳиссасини қўша олди. Умуман олганда, Раҳматуллаев “Локо” сафига қайтиб келгач, тезда ўз ўйинини топиб кетди. “Металлург”да тезкор футболчилар кўп ва шулардан бири Сардор Расулов ҳисобланади. Косонлик ярим ҳимоячи ўтган турда “Андижон” дарвозасига тўп киритишга эришди.



ҲУЖУМЧИЛАР
Воҳид Шодиев (“Бунёдкор”)
Лочин Солиев (“Андижон”)

Терма жамоа сафида ўзини кўрсатиб келаётган Воҳид Шодиевдан кўпчиликнинг умиди катта. Сергей Лушан “Бунёдкор” бош мураббийи сифатида энди иш бошлаган кезлар Шодиев захирада қолиб кетаётганди, лекин кейинчалик яна асосий таркибдаги ўрнини қайтариб олди. “Сўғдиёна” билан кечган баҳсда Воҳиднинг ягона голи “Бунёдкор”га навбатдаги уч очкони тақдим этди.

“Андижон” ютиши керак бўлган ўйинда “Металлург”ни мағлуб эта олмади. Жамоа ўз майдонида дуранг ўйнаб қимматли очколардан маҳрум бўлди. Аммо шу баҳсда ҳужумчи Лочин Солиев ўзини кўрсата олди. Солиев борасида ҳам шуни айтишимиз мумкин, “Андижон” биринчи лигага тушиб кетадиган бўлса, Лочинга олий лиганинг бошқа клубларидан албатта таклиф бўлади.

ТУР МУРАББИЙИ - Денис Иванков (“Насаф”)
Биз узоқ ўйланишлардан сўнг 23-тур рамзий терма жамоасига мураббий этиб “Насаф”да дарвозабонлар билан ишлаб келаётган Денис Иванковни танладик. Бунга сабаб шуки, айнан Денис Иванковнинг машғулотлари туфайли Элдор Суюнов, Ўткир Юсупов сингари дарвозабонлар ярқ этиб порлаб чиқишди. Қолаверса, Санжар Қувватовнинг ҳам шу даражага чиқишида Иванковнинг хизмати катта. Бу мураббий шу пайтгача “Машъал”да ишлаб келаётганди, ҳозир эса “Насаф”да фаолият олиб бормоқда. Ўйлаймизки, Денис Иванковни жамоага таклиф қилиб, “Насаф” футбол клуби тўғри қарорга келди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика