UZ

Сўнгги янгиликлар

09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  2 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  6 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0

Олий лига. 19-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 19-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигамизда 19-тур баҳслари бўлиб ўтди.
Ушбу турдан ўрин олган “Пахтакор”нинг ўз майдонида “Динамо” билан учрашуви номаълум муддатга қолдирилгани учун бу ўйин якунини кутиб ўтирмасдан рамзий термани тузишга қарор қилдик.

Ушбу тур терма жамоасидан “Насаф”, “Қизилқум”, “Машъал”, “Бунёдкор”, “Андижон”, “Олмалиқ” футболчилари ўрин олишди. Гарчи Зоминда ўтказилган “Сўғдиёна” - “Навбаҳор” баҳсида 5:4 ҳисоби қайд этилган бўлса-да, бу ўйинда ҳеч ким ажралиб турмагани боис рамзий термага ҳеч қайси жамоадан ўйинчи киритмадик. Натижада рамзий терма жамоа қуйидагича кўринишга эга бўлди.

ДАРВОЗАБОН
Ўткир Юсупов (“Насаф”)



Дарвозадан Ўткир Юсупов жой олди. “Насаф”нинг биринчи рақамли посбони Элдор Суюнов Осиё ўйинларига жўнаб кетганидан сўнг бош мураббий Ўткир Юсуповга ишонч билдирди ва ҳозирча Ўткир бу ишончни оқламоқда. Умуман олганда, кўпчилик мутахассислар Ўткир Юсупов ҳақида илиқ фикрдалар. Фақат унга кам ўйин амалиёти берилмоқда.

ҲИМОЯЧИЛАР
Георгий Квесиешвили (“Қизилқум”)
Аббос Шодмонов (“Машъал”)
Хайрулла Каримов (“Бунёдкор”)
Раҳим Қодиров (“Андижон”)

Ҳимояда тўрт ўйинчига жой ажратдик. Квесиешвили марказий ҳимоячи бўлишига қарамасдан, гол уришни ҳам қойиллатиб келмоқда. У “Олмалиқ” дарвозасига икки бор тўп киритиб, ўз жамоасига қимматли уч очкони келтирди.



“Машъал” - “Нефтчи” баҳсида эса Аббос Шодмонов ажралиб турди. Косонлик ҳимоячи бир неча бор ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. Шунингдек, бу турда “Бунёдкор” сардори Хайрулла Каримов яхши ҳаракат қилди. У “Бухоро” ҳужумчиларига, айниқса Улуғбек Бақоевга умуман имконият қолдирмади. “Андижон” ҳимоячиси Раҳим Қодиров ҳам яхши ўйин кўрсатди, гарчи жамоаси яна мағлубиятга учраган бўлса-да.

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Сато Минори (“Бунёдкор”)
Артур Геворкян (“Насаф”)
Аббос Махситалиев (“Андижон”)
Олег Зотеев (“Бунёдкор”)
Дилявер Абибуллаев (“Олмалиқ”)



“Бунёдкор”нинг “Бухоро” билан кечган ўйинида япониялик Сато Минори майдон марказида катта ҳажмдаги ишни бажарди. У ҳужумда ҳам жуда фаол бўлди. Қолаверса, битта гол уришнинг уддасидан чиқди. “Насаф” сардори Артур Геворкян эса бу турда яна гол урди. “Андижон”га ижарага берилган Аббосбек Махситалиев ҳам яхши ўйин кўрсатди. Қолаверса, чемпионлик учун курашаётган “Локо” дарвозасига тўп киритишнинг уддасидан чиқди. Олег Зотеев эса жамоасининг деярли барча голларида иштирок этди. Сафарда имкониятни бой берган бўлишига қарамасдан, “Олмалиқ” ярим ҳимоячиси Дилявер Абибуллаев ҳам ўзидан яхши таассурот кўрсата олди.

ҲУЖУМЧИЛАР
Зоҳир Қўзибоев (“Машъал”)



Бу турда ҳужумчилардан Фарҳод Тожиев, Александр Гейнрих, Зафар Полвонов каби футболчилар ҳам гол уришди. Бироқ биз сайтимиз ходимлари билан келишган ҳолда ҳужум чизиғига биргина Зоҳир Қўзибоевни танладик.

БОШ МУРАББИЙ
Рўзиқул Бердиев (“Насаф”)

19-тур рамзий терма жамоасига бош мураббий этиб Рўзиқул Бердиевни маъқул топдик. Маълумки, Бекободдан ғалаба билан қайтишни ҳар ким ҳам уддалай олмайди. Лекин “Насаф” бунинг уддасидан чиқди ва 2:0 ҳисобида зафар қучиб қайтди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика