UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Нефтчи" футболчиси БАА чемпионатига йўл олди  0 16:03"Милан" Италия ўсмирлар футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 15:40Фабрицио Романо: Бугун Эмерсоннинг "Милан"га трнасфери ҳал бўлади  1 14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  19 14:29Эндрик "Реал" 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1 14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  2 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади"   24 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  4 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  1 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   2 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  3 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  14 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  10 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5

Олий лига, 11-тур. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Навбаҳор"га мағлуб бўлди Янгиликлар

Олий лига, 11-тур. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Навбаҳор"га мағлуб бўлди

Бугун олий лига 11-тур ўйинлари давом эттирилмоқда.
17:00. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" 0:1
Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), А. Рахимов (Андижон)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
Гол: С.Георгиев 50 (пас О.Валижонов)

"Қўқон-1912": 16.Андрей Бакланов, 3.Хасанбой Эргашев (17.Азиз Тўхтабоев, 77), 9.Носир Отақўзев, 10.Қувондиқ Рўзиев, 18.Сардор Эминов, 19.Владимир Аргун (11.Дониёр Усмонов, 64), 22.Ориф Мамажонов (6.Баҳодир Акрамов, 82), 23.Фурқат Хасанбоев, 24.Иля Илъин, 28.Алексей Николаев, 29.Игор Голбан.
Захира: 12.Азиз Ашуров 4.Қаҳрамон Муҳаммаджонов 7.Иззат Ғаниев 20.Хуршид Муҳторов.

"Навбаҳор": 1. Александр Меленчук, 2. Алишер Саматов, 7. Санъат Шихов (11.Отабек Валижонов, 46), 8. Азим Аҳмедов (10.Алишер Маҳмудов, 76), 9. Илҳомжон Бойдадаев, 20. Улуғбек Бақоев(c), 22. Шаҳбоз Эркинов (17.Азамат Бобожонов, 67), 27.Роббим Ҳасанов, 50. Юрий Рижко, 89. Бобир Акбаров, 91. Сергей Георгиев.
Захира: 46. Хуршид Хўжаев, 4. Темур Кагиров, 6. Суннатилла Мамадалиев, 25. Мўйдин Мамазулунов.

Огоҳлантиришлар: И.Илъин 42, И.Голбан 61 - У.Бақоев 17, И.Бойдадаев 27, Ш.Эркинов 61, Б.Акбаров 65, А.Меленчук 75



                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Хизматингизда Комилжон Икромов бўлди.

Эътиборингиз учун раҳмат!

Учрашув якунланди, 0:1.

Учрашув бош ҳаками асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берди

88. Илҳом Бойдадаев чап қанотдан уч ўйинчини алдаган ҳолда жарима майдонига тўпни етказиб берди. Бу вазиятда "Навбаҳор"нинг ҳеч бир футболчиси бу тўпга етиб кела олмади.

83. Хавфли вазият!!! Сардор Эминовнинг жарима зарбасидан етказиб берган тўпини Носир Отақўзиев голга айлантира олмади. Тўп йўналиши ноаниқ бўлди.

82. Ўзгариш. "Қўқон-1912" таркибидаги Ориф Мамажонов ўрнига Баҳодир Акрамов майдонга тушди.

77. Ўзгариш. "Қўқон-1912" таркибидаги Хасанбой Эргашев ўрнига Азиз Тўхтабоев майдонга тушди.

76. Ўзгариш. "Навбаҳор" таркибидаги Азимжон Аҳмедов ўрнига Алишер Маҳмудов майдонга тушди.

75. Огоҳлантириш. "Навбаҳо" дарвозабони Александр Меленчук ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

71. Хавфли вазият! Дониёр Усмонов ва Носир Отақўзиев комбинациясини Усмонов голга айлантиришда хатоликка йўл қўйди. Унинг берган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

67. Ўзгариш. "Навбаҳор" таркибида Шаҳбоз Эркинов ўрнига Азамат Бобожонов майдонга тушди.

65. Огоҳлантириш. "Навбаҳор" ҳимоячиси Бобир Акбаровга сариқ карточка кўрсатилди.

64. Ўзгариш. "Қўқон-1912" таркибидаги Владимир Аргун ўрнига Дониёр Усмонов майдонга тушди.

61. Огоҳлантириш. Учрашув бош ҳаками Игор Голбан ва Шаҳбоз Эркиновга бир-бири билан тортишгани учун иккаласига ҳам сариқ карточка кўрсатди.

58. Хавфли вазият!!! Хасанбой Эргашевнинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпини Бобир Акбаров қийинчилик билан маёндан ташқарига чиқариб юборди.

52. Зарбааа!!! Яна бир бир Валижонов ажойиб пас орқали тўпни Азим Аҳмедовга етказиб берди. Унинг йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

50. Гооооолллл!!! Ўнг қанотдан Отабек Валижонов томонидан етказиб берилган тўпга Сергей Георгиев боши билан зарба йўллаб ҳисобни очди.

48.
Сардор Эминовнинг чап қанотдан берган зарбасини Меленчук қийинчиликсиз эгаллаб олди.

46. Ўзгариш. "Навбаҳор" таркибидаги Санъат Шихов ўрнига Отабек Валижонов майдонга тушди.

Иккинчи бўлимга старт берилди.

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!!!

45. Учрашув бош ҳаками биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берди.

42. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912" ўйинчиси Иля Илъин ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

40. Зарбааа!!! Владимир Аргуннинг 20 метрлардан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан эгаллаб олди.

Ўйин темпи бироз сустлашгандек. Ҳар икки жамоа аъзолари ўйинни асосан майдон марказида олиб боришмоқда.

Учрашувнинг ярим соати ўтган бўлишига қарамай мухлислар ташрифи ҳамон давом этмоқда.

32. Хавфли вазият! Бойдадаевнинг чап қанотдан етказиб берган тўпини Шихов голга айлантира олмади. Ноаниқ.

Учрашувга ташриф буюрган 8000 дан зиёд мухлислар ўз суюкли жамоаларини қўллаб-қувватлашмоқда. Намангандан ҳам 500 дан зиёд мухлислар ташриф буюрган.

27. Огоҳлантириш. Илҳом Бойдадаев.

26. Ўнг қанотдан Санъат Шихов чиройли пас орқали Шаҳбоз Эркиновга тўп етказиб берди. Шаҳбознинг бош билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ.

24. Зарбаааа!!! Игор Голбаннинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни юқорисидан ўтиб кетди.

Ҳар икки жамоа бош мураббийлари майдон четида шогирдларига керакли кўрсатмаларни бериб боришмоқда.

20. Хавфли вазият!!! "Навбаҳор" ҳимоячиси ва дарбозабони бир-бирини тушунмай қолиши жамоага қимматга тушиши мумкин эди. Бу вазиятда Фурқат Хасанбоев қулай имкониятдан фойдалана олмади.

17. Огоҳлантириш. Улуғбек Бақоев ҳакамларга эътироз билдиргани учин ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

15. Ўйин жудаям қизиқарли давом этмоқда. Иккала жамоа ҳам "дерби" учун борларини бериб ҳаракат қилишмоқда.

12. Хавфли ҳужум! Майдон марказида тўпни қабул қилиб олган Сардор Эминов Ориф Мамажоновни қулай имкониятга чиқарди. Лекин Мамажонов бу имкониятдан фойдалана олмади.

9. Хавфли вазият! Санъат Шиховнинг жаримадан йўллаган зарбасини Иля Илъин бартараф этишга эришди.


Бу эса мезбон жамоа матбуот хизмати томонидан учрашувга чиқарилган дастурлар.

8. Тезкорлик билан қарши хужумга ўтган "Навбаҳор" жамоаси хавфли зарба беришга эришдилар. Шаҳбоз Эркиновнинг чамаси 25 метрлардан берган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

7. Ориф Мамажоновнинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпига Носир Отақўзиев етиб кела олмади.


Стадион атрофида "Joma" фирмаси томонидан тайёрланган либослар сотуви йўлга қўйилган. Битта либос 20 минг сўмдан, шарф эса қўшиб берилади.

Бу сафарги "Водий дербиси" ҳам кескин курашлар билан бошланди.

1. Учрашувдаги дастлабки ҳавфли вазият ""Қўқон-1912" куби томонидан амалга оширилди. Владимир Аргун икки ҳимоячини алдаган холда дарвозага зарба йўллади. Тўп бироз ноаниқ йўналиш олди.

Ўйин бошланди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика