Олий лига. 10-тур рамзий терма жамоаси
02 июн 2014 15:33
Янгиликлар
Олий лига. 10-тур рамзий терма жамоаси
Олий лигамизда 10-тур баҳслари якунига етди. Голларга бой учрашув Бухорода қайд этилди.
“Машъал” билан кечган баҳсда “Бухоро” 3:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Бу тур фақат битта ўйинда дуранг қайд этилди. Яъни, Қаршида бўлиб ўтган “Насаф” - “Пахтакор” қарама-қаршилиги 1:1 ҳисобида якун топди.
Сайтимиз одатига кўра, 10-тур рамзий термасини келтириб ўтамиз. Тур рамзий жамоасидан бу сафар “Динамо”, “Насаф”, “Қизилқум”, “Бунёдкор”, “Олмалиқ”, “Пахтакор”, “Локомотив”, “Машъал” ва “Нефтчи” футболчилари жой олишди. Айрим сабабларга кўра, “Сўғдиёна”, “Металлург”, “Навбаҳор”, “Бухоро” ва “Андижон” клубларидан ҳеч ким киритилмади.
ДАРВОЗАБОН
Андрей Мельничук (“Динамо”)
10-турнинг энг яхши дарвозабони деб Андрей Мельничукни топдик. Гарчи “Динамо” мағлубиятга учраган бўлса-да, Мельничук ўз ишини яхши бажарди. Лекин жароҳат олиб майдонни эрта тарк этгани чатоқ бўлди.
ҲИМОЯЧИЛАР
Ҳамза Каримов (“Насаф”)
Акмал Рустамов (“Қизилқум”)
Акмал Шораҳмедов (“Бунёдкор”)
Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров (“Олмалиқ”)
Ҳимоячилардан Ҳамза Каримов, Акмал Рустамов, Акмал Шораҳмедов ва Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров яхши ўйин кўрсатишди. Қизиғи шундаки, Каримов, Рустамов, Шораҳмедов бу турда гол уришга муваффақ бўлишди. “Олмалиқ” вакили Ҳожиакбаров эса ўзининг ўнг қанотида яхши ҳаракат қилди.
ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Акбар Исматуллаев (“Пахтакор”)
Жамшид Искандеров (“Пахтакор”)
Жасур Ҳасанов (“Локомотив”)
Эркин Бойдуллаев (“Насаф”)
“Насаф” майдонига сафар уюштирган “Пахтакор” Қаршидан бир очко билан қайтди. Ушбу беллашувда “пахтакорчилар”дан Искандеров билан Исматуллаев алоҳида ажралиб туришди. Акбар таянч зонасида яхши ўйин кўрсатган бўлса, Искандеров плеймейкерлик вазифасини бажарди ва тўп киритишга эришди.
“Насаф” таркибида эса доимгидек Эркин Бойдуллаев яхши ўйин кўрсатди. “Локо”нинг асосий ўйинчиларидан бири Жасур Ҳасанов ҳам бу турда ўзини кўрсата олди. “Олмалиқ” билан кечган баҳсда жиззахлик футболчи бурчак тўпидан тўғри дарвоза тўрини ишғол қилди.
ҲУЖУМЧИЛАР
Рўзимбой Аҳмедов (“Нефтчи”)
Мўйдин Мамазулумов (“Машъал”)
Ниҳоят бу турда “Нефтчи” чемпионатдаги иккинчи ғалабасини нишонлади. “Динамо” билан кечган учрашувда ягона гол баҳс охирларида Рўзимбой Аҳмедов томонидан киритилди. Натижада бу ҳужумчини тур рамзий термасига киритдик. “Машъал”нинг янги футболчиси Мўйдин Мамазулумов эса иккита гол уришга муваффақ бўлди. Қолаверса, ўйин давомида шерикларидан анча ажралиб турди.
БОШ МУРАББИЙ
Александр Хомяков (“Машъал”)
Рамзий терма жамоага бош мураббий деб “Машъал” устози Александр Хомяковни топдик. Сафарда тўп сурган бўлишига қарамай, “Машъал” 4:0 ҳисобида “Бухоро”ни мағлуб этаётганди, лекин кейинчалик майдон эгалари учта тўп кирита олишди. Лекин “Машъал” ғалабани сақлаб қола билди ва навбатдаги уч очкосини қўлга киритди. Умуман олганда “Машъал” жорий мавсум сафарда анча ишончли ҳаракат қиляпти. Жамоа ҳозирча мағлуб бўлгани йўқ. Негадир уй учрашувларида муборакликларнинг ҳеч омади келмаяпти. Чемпионат бошидан бери “газчилар” уйда ҳатто гол ура олишгани йўқ. Аммо клуб бош мураббийи Александр Хомяков Муборакда яхши жамоани шакллантиряпти десак бўлади.

Фикрлар