Олий лига, 1-тур. Қизиқарли фактлар
17 мар 2014 07:00
Янгиликлар
Илк тур ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Унда кутилган ва кутилмаган натижалар қайд этилди. Ушбу чемпионатимиздаги стартда ҳақиқий сенсация гувоҳига айланмадик. Лекин учрашувлар қизиқарли кечганини айтиб ўтиш жоиз. Энг қизиғи, ҳеч бир ўйинда йирик ҳисоб қайд этилмади. Бу ҳам ўзига хос "сюрприз" бўлди десак муболаға бўлмайди.
Энди эса 1-турнинг қизиқарли статистик маълумотлари билан таништириб ўтаман,
Демак:
- Илк гол муаллифи: Иван Нагаев ("Локомотив")
- Илк огоҳлантириш: Лутфулла Тўраев ("Локомотив")
- Илк ғалаба "Локомотив"
- Илк дуранг: "Сўғдиёна" - "Машъал" 1:1
- Илк аниқ пенальти тепган жамоа: "Қизилқум" (Э.Бойматов)
- Илк ноаниқ пенальти: О.Пишур ("Бунёдкор")
- Энг кўп гол урилган ўйин: "Олмалиқ" - "Металлург" 3:2
- Энг қўпол ўйин: "Андижон" - "Пахтакор" 0:1 (7 та огоҳлантириш)
- Энг тартибли ўйин: Огоҳлантиришларсиз ("Олмалиқ" - "Металлург" 3:2)
- Энг кўп мухлис ташриф буюрган ўйин: "Андижон" - "Пахтакор" 0:1 (18221 томошабин)
- Энг кам мухлис ташриф буюрган учрашув: "Бунёдкор" - "Қизилқум" 2:1 (1003 томошабин)
- Илк турда четлатишлар қайд этилмади
- Жами киритилган голлар: 14
- Жами кўрсатилган огоҳлантиришлар: 28
- Жами келган мухлислар: 58028 томошабин (ўртача 8289 томошабин)
Шаҳбоз Беғамов
Фикрлар