UZ

Сўнгги янгиликлар

11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  0 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   0 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  2 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  1 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  6 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  3 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0

Олег Тюлькин: «Мухлисларимиздан узр сўраймиз, «Динамо» ҳали ўз сўзини айтади» Янгиликлар

Олег Тюлькин: «Мухлисларимиздан узр сўраймиз, «Динамо» ҳали ўз сўзини айтади»

«Динамо» - «Металлург» учрашувидан (0:3) кейин «Динамо» бош мураббийи Олег Тюлькин учрашув борасида тўхталди.

- «Афсуски, бугун «Металлург» хатоларимизни аямади. Учрашув давомида рақиб биздан анча яхши ҳаракат қилди ва имкониятларидан унумли фойдаланди. Ҳақли ғалаба билан уларни табриклайман. Ҳакамларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Учрашув жуда асабий кечгани ҳам футболчиларга таъсир қилди. Бугун биз майдонда ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Мухлисларимиздан узр сўрайман. Йигитларимизда негадир босим кучли бўлди. Бугун ҳам «Бунёдкор»га қарши тўп сурган тактикада ўйнаган эдик, аммо тезкор голдан кейин режаларимиз ўзгарди. Хатоларимизни таҳлил қилиб чиқамиз. Кейинги учрашувлар учун эртаданоқ енг шимариб тайёргарлик кўрамиз. «Динамо» ҳали ўз сўзини айтади» - дейди «Динамо» бош мураббийи Олег Тюлькин.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика