UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  1 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  9 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0

Олег Тюлькин: "Динамо" олий лигада қолиш учун сўнгги нафасигача курашади" Янгиликлар

Олег Тюлькин: "Динамо" олий лигада қолиш учун сўнгги нафасигача курашади"

Теглар :  НефтчиДинамо
Олий Лига 28-тури доирасида Самарқандда Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилган «Динамо» жамоаси жуда муҳим ғалабага эришди.

Учрашувдан кейин «Динамо» бош мураббийи Олег Тюлькин учрашув борасида фикр билдирди.

«Курашларга бой муросасиз учрашув гувоҳига айландик. Биз осонликча таслим бўлмаслигимизни исботлай олдик. Бутун учрашув давомида йигитларимиз фақат ғалаба илинжида олдинга боришди ва ниҳоят мақсадимизга етиб гол ура олдик. Ҳимоячи бўлишига қарамай Аднан Ораховац учрашув давомида ҳужум чизиғини ҳам кучайтиришга интилди. Якунда бош билан ажойиб гол уриб, ғалаба келтирди. Йигитларимиздан миннатдормиз. Кўриб турибсиз, «Динамо» футболчилари нафақат жамоа ёки мухлислар учун, балки ўз шаънилари учун, кейинги йил Олий Лигада тўп суриш учун майдонда бор имкониятларини ишга солишмоқда. Бугунги баҳсда буни яна бир бор исботлашди. «Динамо» лигада қолиш учун сўнгги нафасгача курашади.

«Нефтчи» жамоасининг охирги баҳсда амалдаги чемпион «Локомотив» билан дуранг ўйнаганлиги бу жамоанинг кучини билдирарди. Муҳими бугун уч очкони олдик, энди кейинги турда яна ўз майдонимизда «Локомотив»га қарши майдонга тушамиз. Самарқандлик мухлислар жамоамизни бугунгидек қўллаб-қувватлаб турсалар, амалдаги чемпион билан ҳам жиддий кураш олиб борамиз» - дейди Олег Павлович.

"Динамо" клуби Матбуот хизмати.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика