UZ

Сўнгги янгиликлар

02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  1 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  12 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  5 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  8 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  38 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  6 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0

Олег Тюлькин: «Бундай футбол атмосферасини фақат Самарқандда кўриш мумкин» Янгиликлар

Олег Тюлькин: «Бундай футбол атмосферасини фақат Самарқандда кўриш мумкин»

«Динамо» - «Навбаҳор» (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Олег Тюлькин матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Аввало бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?
- Бугун шиддали ва курашларга бой бўлган ўйинда иштирок этиб, афсуски мағлубиятга учрадик. Шунга қарамай, ўйин ёмон таассурот қолдирмади, йигитлар майдонда бор кучлари билан тўп суришди. Бугун ягона хатомиз ўйин тақдирини ҳал этди. Йигитларимизга ҳеч қандай эътирозим йўқ, улар борларини беришди. Иккинчи бўлимда ўйин тизгинини қўлимизга олиб, ҳужумкор тўп суришга интилдик, аммо рақиб ҳимояда бехато ўйнади. Хатолар устида ишлашда давом этамиз. Бу футбол, бугун омад «Навбаҳор» томонда эди.

- Бугун жамоа сардори Акмал Бозоровнинг асосий таркибда йўқлиги нима билан боғлиқ эди?
- Акмалнинг жароҳати бор эди. Шу боис уни асосий таркибда тушира олмадик. Унинг тажрибаси жамоага ёрдам берган бўларди. Шу боис ўйин якунида бўлсада майдонга туширдик.

- Бугун «Динамо» голли вазиятлар яратишди оқсагандек кўринди. Бу босим билан боғлиқми ёки ёш футболчиларга маҳорат етишмадими?
- Биласизми, жамоамизнинг айни дамдаги ўртача ёши 22 ёшдир. Бундай даврда йигитларда ҳар қандай ҳолат кузатилиши мумкин. Барқарорлик доим ҳам бир хил бўлмайди. Айниқса, руҳий жиҳатдан тайёрлаш муҳим. Қолаверса, рақиблар ҳам анча тажрибали эди, улар ҳам бизни жуда яхши ўрганишган. Энг асосийси, ёш таркибимиз ҳеч кимдан қўрқмай, рақибга қарши муносиб тўп сурмоқда. Албатта, қаердадир хатоларга йўл қўйгандирмиз, буни таҳлил қилиб, ўрганамиз. Ҳар бир ўйин йигитлар учун тажриба. Мағлубият ҳам жамоани янада жипслашишига сабаб бўлади.


- Учрашув бош ҳакамига эътирозларингиз бўлса керак?
- Йўқ, менда ҳеч қандай, ҳеч кимга эътирозим йўқ.

- Кетма-кет уч ўйиндаги ғалабадан сўнг, бугунги мағлубият «Динамо» жамоасига руҳий жиҳатдан ёмон таъсир қилмайдими?
- Биласизми, майдонда ҳамма баробар, ким руҳий ва жисмонан яхшироқ тайёр бўлса ўша ғалабага эришади. Омад ҳам муҳим бунда. Албатта, бундай пайтда мағлубият ёшларга кўпроқ таъсир қилиши мумкин, аммо бу борада биз кейинги ўйингача иш олиб борамиз. Айниқса, бунақанги қўллаб-қувватлаш билан йигитлар ўзларини тезда тиклаб олишади. Чунки, мағлубиятли ўйиндан кейин ҳам вилоят ва шаҳар раҳбарияти ҳам жамоамизни қўллаб-қувватлади, мухлисларни айтмайсизми? Эътибор беринг, яна қаерда Самарқанддагидек бир соат олдин ўйингоҳ мухлислар билан тўлиб-тошиб, минглаб одамлар ташқарида қолиб кетишмоқда? Бундай футбол атмосферани фақат Самарқандда кўриш мумкин. Демак улар бизга ишонишмоқда, бу футболчиларга янада шижоат бағишлайди. Биз очколар учун эмас, аввало Самарқанд аҳли учун ўйнаймиз. Мухлисларимизни хурсанд қила олсак, бу катта бахт. Бугун минглаб мухлисларимиздан узр сўраймиз, уларни хурсанд қила олмадик. Шунга қарамай, бутун ўйингоҳнинг «Динамо»га «Молодцы» дея ҳайқиргани жамоа учун катта шараф. Бизга ишонаётган эканлар, кейинги ўйинларда ғалаба билан уларга миннатдорчилик билдиришимиз шарт.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика