UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  1 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  2 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  1 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  4 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  5 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  7 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  10 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  14 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  5 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  5

Olamsport.com: Хэмилтон “Баҳрайн Гран-приси”да тенгсиз ва куннинг бошқа хабарлари Янгиликлар

Olamsport.com: Хэмилтон “Баҳрайн Гран-приси”да тенгсиз ва куннинг бошқа хабарлари

Сайтимиз ҳамкори ҳисобланган Olamsport.com сайтида чиққан энг сара хабарлар билан танишинг.

Хэмилтон “Баҳрайн Гран-приси”да тенгсиз

“Формула-1” пойгалари доирасидаги “Баҳрайн Гран-приси Льюис Хэмилтоннинг ғалабаси билан якунланди. “Сахира” трассасида ўтган пойгада “Мерседес” жамоаси пилоти асосий таъқибчилари Кими Райкконен ҳамда жамоадоши Нико Росбергни ортда қолдирди. Батафсил


Боулинг. Михайло Калика “Tashkent Open-2015” ғолиби

Пойтахтимиздаги “The Bowler” клубида боулинг бўйича нуфузли “Tashkent Open-2015” халқаро турнири якунланди. Мусобақада юртимиз боулинг усталаридан ташқари, Россия, Беларусь, Қозоғистон, Украина, Қирғизистон, Озарбайжондан сара боулерлар  ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Батафсил

Жаҳонгир Воҳидов “2nd 4NCL FIDE Rated Congress” ғолиби!

Истеъдодли ёш гроссмейстеримиз Жаҳонгир Воҳидов Буюк Британиянинг Уэкфильд шаҳрида якунланган “2nd 4NCL FIDE Rated Congress” турнири ғолибига айланди. Бундан бир муддат аввал ҳамюртимиз Бирмингем шаҳрида ўтган “1st 4NCL” мусобақасида ҳам бош мукофотни қўлга киритган эди. Батафсил


Жокович Монте-Карло турнирида тенгсиз


Сайёрамизнинг биринчи ракеткаси сербиялик Новак Жокович Монте-Карло шаҳрида ўтказилган “Мастерс” сериясига кирувчи йирик теннис турнирида бош мукофотга эга чиқди.  Батафсил


Сабина Шарипова Шеньжендаги турнирда

Истеъдодли теннисчимиз Сабина Шарипова Хитойнинг Шеньжен шаҳрида бошланган турнирда иштирок этяпти. Ҳамюртимиз мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларидан иборат мусобақанинг яккалик баҳслари илк даврасида Шуко Аоямага қарши кортга чиқади. Батафсил


Владимир Кличко машғулотларини якунлади

25 апрель куни профессионал боксдаги энг нуфузли вазн саналган супероғир вазн тоифасида сўнгги йилларнинг энг кучли боксчиси Владимир Кличко Нью-Йорк шаҳридаги “Madison Square Garden” казиносида WBA (Super), WBO ва IBF йўналишларидаги чемпионлик камарини америкалик Брайант Женнингс билан жангда ҳимоя қилишга уриниб кўради. Батафсил


Етти нафар теннисчимиз Чимкентдаги турнирда

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида теннис бўйича мукофот жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнирнинг асосий тўр баҳслари бошланди. Ушбу мусобақанинг асосий тўр баҳсларида 7 нафар теннисчимиз иштирок этади. Батафсил


Паралимпия. Атлетларимизнинг Гран-Придаги муваффақияти

17-20 апрель кунлари Хитой пойтахти Пекин шаҳрида енгил атлетика бўйича ўтказилган Гран-При турнирида Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси аъзолари биттадан олтин ва кумуш ҳамда иккита бронза медалига сазовор бўлишди. Батафсил


Раънохон Аманова Россия очиқ чемпионати совриндори

Сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчи аъзоси Раънохон Аманова Москва шаҳрида ўтказилган Россия очиқ чемпионатида совриндор бўлди. Батафсил


Жеймс тўп оширишлар сони бўйича Жорданни ортда қолдирди

“Кливленд” ҳужумчиси ЛеБрон Жеймс “Чикаго” афсонаси Майкл Жорданни плей-офф баҳсларидаги тўп оширишлар сони бўйича ортда қолдирди.  Батафсил


“Кубань” ҳимоячиси Ешенко жиддий автофалокатга учради

Краснодарнинг “Кубань” клуби ҳимоячиси Андрей Ешенко жиддий автофалокатга учради. Бу ҳақда клуб спорт директори Сергей Доронченко ўзининг Twitter ижтимоий тармоғида хабар қолдирди. Батафсил

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика