UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  8 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  6 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0

ОКМК стадиони прожекторлари 1400 люкс ёруғлик беришни бошлади, аммо... Янгиликлар

ОКМК стадиони прожекторлари 1400 люкс ёруғлик беришни бошлади, аммо...

Олмалиқдаги стадион тайёр ҳолатга келган, аммо ёритишда бироз муаммолар бор.

ПФЛ Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси"да бўлди. Янги таъмирдан чиқарилган стадион чими аъло даражага келтирилган. Бироқ, ёритиш тизимида кичик етишмовчилик бор. Стадион ёруғлиги 1400 люкача еткизилган. Бироқ, бу кўрсаткич ОКМКга фақатгина ОЧЛ саралаш учрашувларини ўтказиш имконини беради. Суперлига ва ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинлари учун ёруғлик кўрсаткичи 1600 люкс бўлиши лозим. ОКМК клуби август ойи давомида бу масалани ҳал қилишга кафолат берган.

"Сўнгги икки кун давомида Лига мутахассислари ОКМК стадионида бўлиб, ёруғлик люксларини ўрганди. 8-августга ўтар кечаси ёруғлик даражаси 1400 люксга етказилди.

ОКМК бу билан Чемпионлар лигасининг саралаш учрашувини ўтказишга ҳақли. Бироқ Суперлига ва Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи учун 1400 кўрсаткичи камлик қилади. Шундан келиб чиқиб, стадионда созлаш ва қўшимча техника ўрнатиш ишлари фаол давом этмоқда.

Режага кўра, 11-август куни ОКМК Олмалиқда Суперлиганинг 16-тури доирасида “Олимпик”ни қабул қилади. Мазкур беллашувга қадар Лига мутахассислари ўзгаришлар асосида прожекторни қайта ўрганади. Келишувга кўра, талаб этилган кўрсаткич 1-августга қадар шай бўлиши керак эди. Бироқ баъзи омиллар бунга ҳалал берди. Эндиликда август ойи давомида барча масала ҳал этилиши юзасидан кафолат берилган.  

Майдон майсаси эса расмий учрашувларни қабул қилишга аллақачон тайёр. Ўтган вақт давомида ОКМК мазкур майдонда икки ўртоқлик учрашуви ўтказиб ҳам улгурди. Шундан келиб чиқиб, Лига истисно тариқасида “Олимпик” билан беллашувни Олмалиқда ўтказади", -дейилади ПФЛ баёнотида.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика