UZ

Сўнгги янгиликлар

06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  4 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  6 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  4 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  64

Coca Cola Суперлигаси. ОКМК "Бухоро" устидан иродали ғалабага эришди ва 4-ўринга чиқиб олди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. ОКМК "Бухоро" устидан иродали ғалабага эришди ва 4-ўринга чиқиб олди

Теглар :  "Бухоро"ОКМК
ОКМК ҳамда "Бухоро" ўртасидаги Суперлиганинг 12-тур учрашуви бўлиб ўтди.


ОКМК - "Бухоро" 3:1

Ҳакамлар: Комилжон Расулов, Ҳусниддин Баходиров, Ойбек Калахўжаев, Тўрабек Суюнов.

ВАР ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев.

АВАР ҳаками: Андрей Цапенко.

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.

Комиссар: Сардор Қудатуллаев.

Голлар: Ҳумоюнмирзо Иминов 11, - 0:1 (Александр Касьян). Мартин Боаке 35, - 1:1. Анзур Исмоилов 68, - 2:1 (Санжар Турсунов). Сиаваш Ҳақназари 83, - 3:1 (Муҳаммаданас Ҳасанов).

ОКМК: 1.Ботирали Эргашев, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Анзур Исмоилов (4.Миржамол Қосимов, 87), 8.Абдулла Абдуллаев, 9.Рубен Санчес (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 59), 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Иракли Рухадзе (19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 59), 17.Санжар Турсунов (13.Элдорбек Бегимов, 75), 27.Мартин Боаке (15.Ойбек Рустамов, 75), 29.Виталий Денисов, 88.Сиаваш Ҳақназари.

Захира: 12.Дилшод Ёқубов, 2.Акрамжон Комилов, 44.Муҳаммад Али Салим.

"Бухоро": 20.Сардор Қобулжонов, 5.Дилшод Жўраев, 9.Александр Касьян (22.Рўзимбой Аҳмедов, 74), 10.Хумоюнмирзо Иминов, 15.Обид Жўрабоев, 17.Жамолиддин Убайдуллаев (24.Сардор Иззатов, 86), 25.Аббос Отахонов, 70.Александр Станисавлевич (77.Файзулло Жуманқўзиев, 86), 80.Фарруҳ Иброҳимов, 91.Асилжон Бегимқулов (6.Бекзод Камолов, 86), 99.Жавоҳир Рўзиев (88.Всеволод Нихаев, 30).

Захира: 1.Амон Бакаев, 14.Рустамжон Абдуҳамидов, 28.Соҳиб Муҳаммадиев, 29.Чингизхон Қодиров, . 

Огоҳлантиришлар: Абдулла Абдуллаев 6, Дилшод Жўраев 32, Сардор Қобулжонов 35, Асилжон Бегимқулов 48.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+3. Ўйин тугади. ОКМК - "Бухоро" 3:1

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

87. Ўзгариш. ОКМК. Исмоилов ўрнига Қосимов тушди

86. Ўзгаришлар. "Бухоро". Убайдуллаев, Бегимқулов ва Станисавлевич ўрнига Иззатов, Камолов ва Жуманқўзиев тушди

83. ГООООООООООООООООООЛ! СИАВАШ ҲАҚНАЗАРИ 3:1. Ғиёсов тўпни Ҳасановга узатди, Ҳасанов эса жарима майдони яқинидаги Сияни "кўрди", эронлик футболчи осонгина гол урди - 3:1. 




83. ЗАРБААААА! "Бухоро"дан хавфли ҳужум, Убайдуллаевнинг яқин масофадан йўллаган зарбасидан кейин Эргашев тўпни қайтарди!

78. Хавфли зарба! Сияваш жарима майдони ичида бир рақибни алдаб зарба берди, ноаниқ

75. Ўзгаришлар. ОКМК. Турсунов ва Боаке ўрнига Бегимов ва Рустамов тушди

74. Ўзгариш. "Бухоро". Касьян ўрнига Аҳмедов тушди

68. ГООООООООООООООООООЛ! АНЗУР ИСМОИЛОВ 2:1. Бурчакдан Турсунов узатган тўпни Анзур боши билан дарвозага йўллади!

67. УХХХХ! Анзур Исмоилов жаримадан узатилган тўпни дарвоза томон узатди, Обид Жўрабоевга теккан тўп майдонни тарк этди!

61. ЗАРБААААААААА! Ҳасановнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Қобулжонов тўпни қайтарди, Мираҳмадов қайтган тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади! 

59. Ўзгаришлар. ОКМК. Рубен Санчез ва Рухадзе ўрнига Мираҳмадов ва Ҳасанов тушди

59. ЗАРБААА! Боаке яна бирга бир вазиятга чиқди ва зарба берди, Қобулжоновдан сейв!

57. УХХХХ! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Боаке дарвозага йўллади, ноаниқ!

53. ЗАРБАААААААА! Боаке ҳам бирга бир вазиятдан гол ура олмади, унинг зарбаси бироз ноаниқ кетди!

52. ЗАРБАААААААА! Касьян бирга бир вазиятдан гол ура олмади, Эргашевдан сейв!

48. Огоҳлантириш. "Бухоро". Асилжон Бегимқулов

46. Иккинчи тайм бошланди


45+3. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:1

45+2. Боаке ҳужумда Қобулжонов билан тўқнашиб кетди, шифокорлар "Бухоро" посбонига ёрдам кўрсатишмоқда

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

43. ОКМКда бурчак тўпи, оширилган тўпни Раҳмонов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

35. Огоҳлантириш. "Бухоро". Сардор Қобулжонов

35. ГООООООООООООООООООЛ! МАРТИН БОАКЕ! 1:1. Сардор Қобулжонов қўпол хатога йўл қўйди ва Боаке бундан фойдаланиб кетди! 




34. Хавфли вазият, бўлиши мумкин эди. ОКМКнинг ҳужуми ва Рубен Санчез қаршисида қолган сўнгги ҳимоячини алдай олмади!

32. Огоҳлантириш. "Бухоро". Дилшод Жўраев

30. Ўзгариш. "Бухоро". Рўзиев ўрнига Нихаев тушди

21. ЗАРБА! Сиявашнинг зарбасидан кейин Қобулжонов тўпни қайтарди!

11. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! ҲУМОЮНМИРЗО ИМИНОВ! Касьяндан тўпни қабул қилиб олган Иминов жарима майдони ичида бир рақибни алдаб зарба берди, тўп рикошет ҳосил қилиб дарвозага кириб кетди - 0:1.



6. Огоҳлантириш. ОКМК. Абдулла Абдуллаев

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика