ОК-2015. Мельбурнда ўртача тўрттадан гол урилмоқда

Narzulla Saydullayev
15 янв 2015, 12:54
Австралияда ҳисоб бўйича 16-Осиё Кубоги мусобақаси давом этмоқда.
18 январь куни Мельбурн шаҳрида "B" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

Ҳозирга қадар "AAMI Park" стадионида мусобақанинг уч учрашуви ўтказилди.

9 январь куни Австралия очилиш ўйинида Қувайтни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. 11 январда Эрон - Баҳрайн баҳси ҳам Мельбурнда ўтказилди. Унда форслар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Кечаги КХДР - Саудия Арабистони учрашувида араблар 4:1 ҳисобида ғалабага эришишди.

Демак бўлиб ўтган 3та ўйинда жами 12та гол урилган. Бу ҳар бир баҳсда ўртача 4тадан гол демакдир. Эртага бу стадионда Фаластин - Иордания учрашуви бўлиб ўтади.

18 январдаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашуви маҳаллий вақт билан соат 20:00да бошланади. Бу ўйинда ғолиб бўлган жамоа айнан шу стадионда 22 январь куни чорак финалда "A" гуруҳида биринчи бўлган жамоага қарши ўйнайди.


Нарзулла Сайдуллаев
Мельбурн

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia