UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  1 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  0 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчи "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  10 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  9 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  5 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  21 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   16

ОФКнинг икки кунлик семинари якунланди Янгиликлар

ОФКнинг икки кунлик семинари якунланди

Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда давом этаётган ОФК семинарининг иккинчи кунида ҳам клублар вакиллари бир-биридан қизиқ маълумотларга эга бўлишди.
Даставвал, маҳаллий вақт билан 9:00да Осиё Чемпионлар лигаси мусобақаси масъули Павел Лузанов тадбирни кириш қисмини очиб берди ва “Допинг назорати ва шифокор масалалари” юзасидан маъруза ўқиши учун доктор Гурчаран Синх таклиф этди. Малайзиялик машҳур мутахассиснинг чиқиши кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Гурчаран Синх Бразилияда ўтган 2014 йилги жаҳон чемпионатида аниқланган камчиликлар ва баҳсли вазиятлар юзасидан тайёрланган маҳсус роликни йиғилганларга намойиш этиб, ушбу ҳолатларни такрорламасликка чақирди.

Шундан сўнг “Матбуот хизмати масалалари” бўйича Четанг Кулкарни чиқиш қилди. Унинг маърузфаси ва намойиш этган ролиги ҳам клублар вакиллари учун фойдали бўлди. Йошими Огава эса “Ҳакамлар масалалари”га тўхталиб ўтди. Унинг маърузфаси кўпчликнинг диққат эътиборини тортди. Айниқса, намойиш этилган баҳсли вазиятлар ролиги жуда-жуда қизиқарли бўлди.

Режага кўра, сўнгги бўлиб “Маркетинг масалалари” бўйича чиқиш қилинди. Унда ОФКнинг янги ҳомий ва ҳамкорларига тўхталиб ўтилди. Шунингдек, учрашувларни ташкил этишда белгиланган талабларга амал қилиш лозимлиги клубларга яна бир карра тушунтирилди.

Шу тариқа, 2015 йилги Осиё Чемпионлар лигаси ва ОФК кубоги мусобақалари олдидан ташкил этилган семинар ўз якунига етди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика